Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Марказий Осиёнинг илк тарихчиларидан бири ҳақида қизиқарли 10 факт

 

    1. Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закарийя ал-Хаттоб ибн Шарик ан-Наршахийнинг исмидаги «Наршахий» сўзи унинг туғилган қишлоғи номидан олинган;

 

 

    2. Aбу Бакр Наршахий Марказий Осиёнинг илк тарихчиларидан бири ҳисобланади;

 

 

    3. Энг машҳур асари – “Тарихи Бухоро”. Бу асар нафақат Бухоро, балки бутун Марказий Осиё тарихи ҳақида маълумот берадиган муҳим манба бўлиб, Нуҳ ибн Насрга бағишлаб ёзилган;

 

 

    4. Араб тилида ёзилган асарнинг асл нусхаси йўқолган бўлиб, бизгача ХI асрда форс тилига қилинган таржимаси етиб келган;

 

 

    5. “Тарихи Бухоро” асари Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон ва Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудлари тарихини ўрганишда муҳим роль ўйнайди.

 

    6. Наршахий ўз асарида тарихий фактлар билан бирга оғзаки ривоятларни ҳам келтириб ўтган. Бу услуб орқали у Бухоронинг нафақат сиёсий, балки диний, маданий ва халқ оғзаки меросини ҳам ҳужжатлаштирган.

 

 

 

    7. Асарда исломгача бўлган даврлар ҳам ёритилган. Жумладан, зардуштийлик, шаманлик ва қадимги эътиқодлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

 

 

    8. Асар Наршахий вафотидан кейин ҳам авлодлари томонидан давом эттирилган. Кейинчалик эса, асар қисқартирилиб, айрим қўшимчалар киритилган.

 

 

    9. "Бухоро тарихи" асари Парижда француз, Бухоро ва Теҳронда форс, Тошкентда рус ва ўзбек, Кембрижда инглиз, Душанбеда тожик тилларида нашр этилган.

 

 

    10. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини янада бойитиш мақсадида Наршахийнинг “Тарихи Бухоро” асари лойиҳаси II босқичга киритилган бўлиб, лойиҳа асосида “Тарихи Бухоро” асари қўлёзмалари аниқланиши, ушбу асарнинг электрон нусхаси ва факсимиле нашри тайёрланиши ҳамда муаллиф ҳақида видеоролик ишланиши кўзда тутилган.

carousel image 1
carousel image 2

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1462326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1203429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
977227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.