Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

"Тамаддун, маданият, маърифат" мавзусида ташкил этилган "Маърифат Карвони" тарғибот гуруҳининг Сурхондарё вилоятидаги илмий-маърифий тадбирлари давом этмоқда

10.06.2025, 15:382424

    "Тамаддун, маданият, маърифат" мавзусида ташкил этилган "Маърифат Карвони" тарғибот гуруҳининг Сурхондарё вилоятидаги илмий-маърифий тадбирлари давом этмоқда. 

    Термиз давлат университетида ўтказилган "Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори" мавзусидаги илмий-маърифий форум ушбу тарғиботнинг яна бир муҳим босқичи бўлди.

   

    Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг асосий бўлимларидан бири бўлган "Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори" мавзусида ўтказилган  илмий-маърифий форум ушбу тарғиботнинг яна бир муҳим босқичи бўлди.

   Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, буюк мутафаккирларимиз қолдирган илмий ва маънавий хазинаси, шунингдек, бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янги уйғониш даврининг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

    Форум доирасида маърифий, илмий-амалий тадбирлар, маърузалар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, иштирокчиларга Ислом тамаддунининг инсонпарварлик, илм ва маданиятга бўлган ҳиссаси тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилади. Шу орқали ёш авлодни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англаш ва глобал таҳдидлар шароитида мафкуравий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсад қилиб олинган.

    Форум – Янги Ўзбекистондаги маънавий уйғониш, илм-фанга бўлган муносабатнинг янги босқичга кўтарилаётганини англатади. Унинг ҳар бир тадбири “Янги Ренессанс” ғоясини амалда тарғиб қилишга хизмат қилади.

Форум давомида илмий ва маданий янгиликлар, шунингдек, мамлакатимизнинг Ислом цивилизациясига оид тарихий ютуқлари ҳақида кенгроқ маълумотлар тақдим этилди. Тадбирнинг мақсади - Ўзбекистоннинг бугунги ўрни, илм-фан, маданият ва тамаддун соҳаларидаги ютуқларини кенг оммага етказиш, шунингдек, янги Ренессанснинг пойдеворини шакллантиришда юртимизнинг ўзига хос ўрнини тарғиб қилишдир.
 

Эслатиб ўтамиз "Маърифат Карвони" жорий йилнинг   май - июнь ойларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14844
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12238
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар