Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ICESCO раҳбари: “Ўзбекистон тажрибасини бошқа ислом мамлакатларида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ”

12.06.2025, 10:181864

Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти  (ICESCO) раҳбари Салим ибн Муҳаммад Ал-Малик ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ICESCO билан ҳамкорликда Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимига тайёргарлик кўриш, шунингдек, Имом Бухорий ҳаёти ва меросига бағишланган халқаро конференция ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги мегалойиҳа ҳамда Имом Бухорий инновацион музейининг очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш, ислом оламидаги энг йирик ташкилотлар, таълим ва тадқиқот марказлари раҳбарлари, йирик олимлар ва мутахассислар иштирокини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Маълумки, жорий йил Салим ибн Муҳаммад Ал-Малик Тошкентга ташрифи чоғида Ислом цивилизацияси маркази қурилиши ва марказ лойиҳалари билан танишган эди: 

Ўзбекистонга сафарим пайтида юртингизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан исломий меросни асраш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганига ишонч ҳосил қилдим. Бу тажрибани бошқа ислом мамлакатларида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир. Биз Ўзбекистонда ташкил этиладиган йирик анжуманда юртингиздан етишиб чиққан буюк аллома Имом Бухорий меросини ўрганиш борасида сўнгги йилларда қўлга киритилган ютуқларга эътибор қаратмоқчимиз, — деди ICESCO раҳбари.

Салим ибн Муҳаммад Ал-Малик май ойида Ўзбекистонга ташрифида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгидан қурилаётган Имом Бухорий мажмуаси ҳамда мажмуа ҳудудида барпо этилаётган инновацион музей билан танишар экан, фаолияти ҳадис илми ва Имом Бухорийнинг меросини тадқиқ қилиш ва тарғиб қилишга қаратилган Шайх Носир аз-Заҳронийни Ўзбекистонга таклиф қилиш каби қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар