Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Расадхона қайта жонланмоқда: Мирзо Улуғбек билан юлдузларнинг сирли оламига саёҳат

13.06.2025, 13:222972

    Улуғбек расадхонасидаги иш жараёни, Улуғбек мероси ва Темурийлар Ренессансига бағишланган экспозиция Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан ўрин олади.  
 

    Бугун расадхона фаолияти, Улуғбек меросининг тарғиб қилиниши ҳамда Темурийлар давридаги илм-фан ютуқларини замонавий технологиялар орқали намойиш этиш бўйича махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда расадхонадаги илмий ишлар, олимлар фаолияти ва астрономик асбоблардан фойдаланиш жараёнини анимацион шаклда намойиш этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Улуғбекнинг наинки буюк астроном, балки етук мураббий сифатидаги фаолиятини интерактив воситалар ёрдамида ёритиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Талабаларга дарс берувчи Улуғбек тимсоли, ўша даврдаги таълим муҳитини қайта яратиш режаси катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

    Ҳар бир секторда Темурийлар даври кашфиётлари ва илм-фан ютуқларини замонавий технологиялар асосида намойиш этиш, илмий-таълимий экспозициялар орқали кенг жамоатчиликка етказиш масалаларига эътибор қаратилди. 
 

    Шунингдек, Темурийлар Ренессанси ва Ўзбек хонликлари тарихига бағишланган махсус экспозициялар концепцияси кўриб чиқилди. Ушбу экспозициялар орқали миллий илм-фан ва маданият тарихининг бой мероси халқимиз ва ёш авлодга яқиндан таништирилиши мақсад қилинган.


 

    Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича амалий режалар белгилаб олинди ва масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12240
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар