Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Жаҳоннинг олтин фондида сақланаётган китобларни энди ҳамма қўлга олиб ўқий олади

13.06.2025, 20:172705

 

   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Биринчи Ренессанс даври” бўлимида дунё кутубхоналарида экспонат сифатида сақланаётган ноёб китобларнинг нусхалари намойиш этилади. Энг қувонарлиси, одатда фақат витрина орқали, очиқ саҳифаси орқалигина кўриш мумкин бўлган китобларни эндиликда қўлда ушлаб, исталган бетини очиб ўқиш имкони пайдо бўлади.

    Мазкур мегалойиҳа экспозициясини янада бойитиш ва такомиллаштириш мақсадида махсус ишчи штаб тузилган бўлиб, Италиянинг “Magistr Art” компанияси ва “Биринчи Ренессанс даври” бўлими ишчи гуруҳи экспозиция дизайни устида жадал фаолият юритмоқда.

    Айни пайтда бўлимнинг умумий дизайни тасдиқланган, ҳозирда эса унда намойиш этиладиган экспонатлар сараланмоқда. Бугунги муҳокама жараёнида кўплаб муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Жумладан, экспозициядаги китобларни қай тартибда ва қай шаклда жойлаштириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Улар оригинал, факсимиле, мультимедиа ҳамда витрина ости кўринишида намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

    Таклифлар орасида, айни даврга оид жаҳон олтин фондида сақланаётган китобларнинг арзон шаклдаги нусхаларини яратиш ва уларни кўргазмадаги алоҳида бурчакда ҳар ким эркин ўқиб чиқиши мумкин бўлган шаклда тақдим этиш ғояси ҳам алоҳида эътироф этилди. Бу эса китоб ихлосмандлари учун айни муддао бўлади.

    Шунингдек, экспозицияда Қусам ибн Аббос ва Абу Ҳафс Кабирнинг қабр тошларининг макетлари ҳам ўрин олади.

    Маълумот учун, “Биринчи Ренессанс даври” бўлими таркибига “Кашфиётлар девори”, еттита турли мавзудаги капсула, архитектура ва тарихий макетлар каби йирик экспозицион элементлар киритилган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12240
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар