Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Кувайтда Бухоро амирига тегишли зеб-зийнатлар топилди

15.03.2025, 09:561197
Кувайтда Бухоро амирига тегишли зеб-зийнатлар топилди

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси амалий кўмагида ташкил этилган ташрифда делегация аъзоларини Музей директори Зияд Ражаб кутиб олди.

Кувайт давлати пойтахти ал-Кувайт шаҳрида жойлашган Ториқ Ражаб музейи 30 000 дан ортиқ қадимий ва замонавий буюмлардан иборат шахсий коллекцияни ўз ичига олади. Музейга кувайтлик тадбиркор Ториқ Саййид Ражаб томонидан асос солинган. Муассаса ўз фаолиятини 1980 йилда бошлаган. Унда кўп йиллар давомида шаклланган шахсий коллекция жамланган бўлиб, Ториқ Ражаб музейи номи билан машҳур.

Зияд Ражаб билан учрашувда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига оид видеоролик намойиш этилди. У аждодлари улуғ миллатнинг келажаги ҳам буюк бўлишини таъкидлаб, муҳтарам юртбошимизнинг ислом олами маданий-маърифий меросини сақлаш, келажак авлодга беғараз етказиш бўйича қилаётган ишларини юқори баҳолади.

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилиши кутилаётган экспозицияга 50 га яқин жаҳон коллекцияларини жалб қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Мазкур воқеа жаҳон музейшунослиги тарихида бир мамлакат мероси атрофида ўнлаб музейларни бирлаштирган биринчи йирик экспозиция бўлиши таъкидланди.

Зияд Ражаб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ториқ Ражаб ва шу номдаги ислом хаттотлиги музейлари ҳақида гапирди:
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази менда катта таассурот қолдирди. Келажакда сиз билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Ториқ Ражаб музейининг экспонатларини юртингизда намойиш этиш тарихий воқелик. Мазкур музейда Ўзбекистон маданий меросига оид қимматли экспонатлар, шу жумладан, Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг XIV асрда кўчирилган нусхалари, Бухоро амири ва унинг қариндошларига тегишли тақинчоқлар, Шайбонийлар даврига оид миниатюралар ва кўплаб экспонатлар мавжуд.

Музей экспозициясида ислом оламининг турли даврлари ва жуғрофиясига мансуб бўлган бетимсол хаттотлик намуналари, юксак санъат даражасидаги каллиграфия дурдоналарини учратиш мумкин.

Музейимизда Бухородан келтирилган заргарлик буюмлари, қадимий либослар, қурол-яроғлар, ҳунармандчилик ашёлари, матолар, шиша идишлар ҳам ўрин олган. Менинг онам, асосан, заргарлик буюмларини тўплаган бўлса, отам сопол ва металл буюмларга масъул бўлганлар. Ота-онам айнан Ўзбекистон ҳудуди ва тарихига қизиққанлари боис музейда ушбу манзилдан келтирилган артефактлар кўплаб топилади.

Учрашув якунида Катта Лангар Қуръони факсимиле нусхаси, хаттот Ҳабибулло Солиҳ томонидан папирусга туширилган Муҳаммад (с.а.в) муҳри акс этган мактуб нусхаси ҳам музей директори Зияд Ражабга тақдим қилинди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар