Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Миллий уйғонишдан истиқлолгача

17.06.2025, 19:412470

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Ўзбекистон ХХ асрда” экспозицияси мамлакатимизнинг ХХ асрдаги давлатчилик тарихи ва жамият тараққиётининг мураккаб босқичларини илмий-назарий асосда ёритишга қаратилган. Ушбу бўлим 200 квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, тарихий воқеалар "Диод" экранлар орқали интерактив тарзда намойиш этилади.

    Экспозициянинг асосий мақсади — ўтган асрда мамлакатда юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, жадид маърифатпарварларининг фидокорона фаолияти, совет давридаги сиёсий вазият, илм-фан, маданият ва санъатдаги ўзгаришлар ҳамда  мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ютуқларни тарихий панорама сифатида бир бутун ҳолда намойиш этишдан иборат.

     Бўлим уч қисмдан иборат:

    1. “Туркистонда миллий тараққийпарварлик – жадидчилик ҳаракати” қисми 1890–1939 йиллар оралиғини қамраб олади. Унда илмий-инновацион лойиҳалар орқали жадидлар ҳаракати, янги усул мактаблари, матбуотга асос солиниши, ёшларни хорижий давлатларда таълим олишлари учун ташкил этилган таълим жамиятлари, театр ва музейларга асос солиниши ҳамда уларнинг дастлабки фаолияти ёритилади. Шунингдек, 1920–1938 йиллардаги сиёсий жараёнлар, тарихдаги илк ютуқлар, Ўзбекистон тарихида биринчи бўлган шахслар фаолияти ва қатағон сиёсати бўйича маълумотлар тақдим этилади.

    2. “Ўзбекистон шўролар даврида” қисмида 1940–1990 йиллар оралиғидаги воқеалар акс эттирилган. Унда Бобохоновлар сулоласи фаолияти, 1960–1980 йиллардаги тараққиёт, Шароф Рашидовнинг бунёдкорлик ишлари, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларининг ривожи ёритилади. Ўзбекистон тарихидаги муҳим “биринчилар”га ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

    3. “Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки даври” бўлими эса 1991–2016 йиллар оралиғини қамраб олади. Бу қисмда ҳам илмий-инновацион лойиҳалар орқали Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши, давлат рамзларининг ва Конституциянинг қабул қилиниши, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, меъморчилик, илм-фан, адабиёт, юксак маънавият ва санъат соҳаларидаги тараққиёт ҳамда Диний қадриятларнинг тикланиши кенг ёритилади.

     Мазкур экспозиция устида 87 нафар олим, жумладан, 3 нафар хорижлик мутахассис иш олиб бормоқда. 
 

     “Ўзбекистон ХХ асрда” экспозицияси тарихий хотирани тиклаш, миллий ўзликни англаш ва ёш авлодга тарихдан сабоқ бериш йўлида муҳим қадамлардан биридир. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказидаги ушбу бўлим ўз даврининг маърифий ва маданий воқеликларини атрофлича қамраб олган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14847
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9965
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8001
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар