Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Рудакий илмий мероси тарғиб қилинади

18.06.2025, 15:072177

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг "Биринчи Ренессанс: даврлар, шахслар, илмий-ижодий фаолият ва кашфиётлар" йўналиши доирасида мутафаккир — Абу Абдуллоҳ Рудакийга бағишланган медиалойиҳа яратиш устида иш олиб борилмоқда.

    Бухоро ҳукмдори Наср ибн Аҳмад Сомоний (914–943) даврида  Рудакийнинг шоирлик шуҳрати Бухоро ва умуман Шарққа кенг тарқалди. Рудакий асарларига эътибор берилса, унинг астрономия ва қадимги юнон фалсафасини ҳам яхши тушунганлигини кўриш мумкин.

    Адабий ва тарихий манбаларга кўра, форс-тожик адабиётининг асосчиси Абу Абдулло Жаъфар бин Муҳаммад Рудакий мероси 700 мингдан 1 миллион 300 минг мисрагача баҳоланади. Баъзилар эса ундан юзлаб жилд мерос қолганлигини айтишади. Афсуски, бу буюк шоирнинг илмий меросидан жуда кам қисми бизгача етиб келган.

    1956 йил Рудакийнинг 1100 йиллиги муносабати билан унинг пароканда шеърлари бир жойга тўпланиб, 1840 мисрани ташкил этганди. Кейин 1957 йили шоир шеърлари забардаст мутаржим ва форсий адабиётшунос Мунирхон Муинзода томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда нашр этилди.

    Шундан кейин форс-тожик сўз санъатининг йирик тадқиқотчиси ва таржимони Шоислом Шомуҳамедов таржимасида Рудакий асарлари яна икки маротаба нашр этилди.

    Рудакий рубоий жанрининг ёзма адабиётдаги кашшофи саналади. Чунки жанрнинг барча талабларига жавоб берадиган илк рубоийлар айнан унинг қаламига мансубдир. У ўз рубоийларида ишқ мавзусини кенг ва чуқур ёритиб берган.

    Қадимги манбаларда Рудакийнинг “Офтоб даврони”, “Ароис ан-нафоис” (“Нафис куртаклар”) ва “Синбоднома” достонлари бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди.

    Рудакийнинг қасидаларидан  "Майнинг онаси", “Бухоро васфи” ва “Қариликдан шикоят” кабилар бизгача етиб келган. Рудакийнинг ижодида Х асрнинг ижтимоий ҳаёти ўз аксини топган. Унинг ҳамма асарларида халқнинг орзу-умидлари, манфаатлари ифода қилинган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14847
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9965
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8001
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар