Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

"Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс" экспозицияси бўйича хорижнинг "Sila sveta" компанияси тақдимоти кўриб чиқилди

19.03.2025, 16:261198
"Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс" экспозицияси бўйича хорижнинг "Sila sveta" компанияси тақдимоти кўриб чиқилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс" экспозициясини ташкил этиш юзасидан муҳокама ўтказилди. Россиянинг "Sila sveta" компанияси вакиллари ушбу экспозицияни дунё стандартларига мос равишда ташкил этиш бўйича ўз тақдимотини намойиш қилди. Йиғилишда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Президент администрацияси шўъба мудири, Маънавият ва маърифат маркази директори Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ислом цивилизацияси маркази раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди. 

Тақдимотда иммерсив технологиялар, мультимедиавий ечимлар ва ахборот воситалари ёрдамида экспозицияни янада жонли ва таъсирчан қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Меҳмонлар томонидан юқори технологик ечимлар, виртуал саёҳатлар, интерактив инсталляциялар ва тарихий маълумотларни замонавий усулда тақдим этиш каби таклифлар билдирилди. 

"Биз “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозициясида “Ёшлик боғи”ни ташкил этишни кўзда тутганмиз. Унда кўкка бўй чўзаётган чинор дарахти мамлакатда улкан ривожланиш давом этаётгани, ёш ва иқтидорли авлод шаклланаётгани, илм-фан, спортдаги ютуқлар рамзи сифатида акс эттирилади. Бунинг ўзагида Янги Ўзбекистоннинг Президентининг оқилона сиёсати ва мамлакатнинг қадриятлари ётипти. Бу маскан келажак авлодга илҳом манбаи бўладиган, уларга буюк мақсадлар сари йўл кўрсатадиган майдонга айланишига умид қиламиз", — дейди компания вакили Борис Кислицин.

Муҳокама жараёнида экспозициянинг асосий мақсади – Ислом цивилизациясининг буюк илмий ва маданий ютуқларини замонавий усулларда тақдим этиш эканлиги таъкидланди. Шунингдек, экспозицияда миллий ва халқаро ҳамкорлик асосида ишлаб чиқилаётган лойиҳалар алоҳида эътироф этилди. 

"Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари асосида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази чин маънода Ўзбекистоннинг буюк тарихини ҳам алоҳида акс эттириши лозим. Ислом цивилизацияси маркази ушбу йўналишда илмий ҳамда маданий меросимизни халқаро миқёсда тарғиб этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган бундай лойиҳалар нафақат юртимиз, балки бутун ислом олами учун муҳим аҳамиятга эга. Бизни олдинда улкан вазифалар кутмоқда. Сиз каби катта тажрибага эга ташкилотлар билан биргаликда бу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириб, тарихий меросимизни келажак авлодга муносиб етказамиз", — деди Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

"Sila sveta" компанияси вакиллари ўз тажрибаларига асосланиб, экспозициянинг техник ва эстетик жиҳатлари бўйича амалий таклифларни беришди. Улар таъкидлаганидек, замонавий музей технологиялари орқали экспозицияни нафақат илмий, балки интерактив ва ўзига тортувчи маданий масканга айлантириш мумкин. Йиғилиш якунида таклифлар таҳлил қилиниб, лойиҳани янада такомиллаштириш учун қўшимча ишлар белгилаб олинди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар