Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Султон Саодат мажмуаси: Термиз саййидлари дафн этилган муқаддас маскан

19.06.2025, 15:172065

Султон Саодат — Термиз шаҳрининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган, XI-XVII асрларда қурилган ва Термиз саййидлари хонадонининг оилавий дафн маскани бўлган меъморий ансамблдир. Бу ном араб тилидан таржима қилинганда «бахтлилар султони» деб маъно бериб, саййидлар сулоласининг муқаддас жойи сифатида танилган.

Мажмуа шаклланишининг бошланиши IX асрга бориб тақалади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ҳасан ал-Амир 850 йилда Самарқандга келиб, 11 йил яшаган ва 865 йилларда Термизга кўчган. Ушбу шахс пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг авлоди бўлиб, Термизда саййидлар хонадонининг асосчиси ҳисобланади.

Мажмуа 20 га яқин мақбарадан иборат бўлиб, уларнинг энг қадимийлари XI асрга мансубдир. Мақбаралар айвонлар билан бирлаштирилган, гумбазлар билан ёпилган ва пишган ғиштлардан қурилган сағоналарга эга. Декоратив нақшлар ва турли услублар билан безатилган бинолар ансамблнинг меъморий қадриятини оширади.

Султон Саодат мажмуаси мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир дафн этилган. Шу боис у аслида Султон Саодот, яъни «Саййидлар султони» деб аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун мажмуа макети тайёрланмоқда.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар