Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Маърифат карвони” Жиззах вилоятида: илм, маърифат ва маънавият сари қадам

19.06.2025, 17:271799

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида ташкил этилган “Маърифат карвони” тарғибот гуруҳи Жиззах вилоятига етиб келди. Ушбу тадбирлар доирасида бир нечта ҳудудларда учрашувлар, маърифий суҳбатлар ва амалий лойиҳалар ўтказилди.

  Жиззах давлат педагогика университетида


    “Маърифат карвони” тарғиботчилари иштирокида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” мавзусида илмий-маърифий форум бўлиб ўтди. Унда янги давр тафаккури, маънавий уйғониш, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва билимли авлод тарбияси ҳақида сўз юритилди. Талабалар билан жонли мулоқотлар, савол-жавоблар ташкил қилинди.

Ғаллаорол тумани, Узунбулоқ маҳалласи


    “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, ёшлар ва аёллар билан ҳаётий кўникмалар, оилавий барқарорлик, касб-ҳунар ўрганиш, соғлом турмуш тарзи каби мавзуларда амалий машғулотлар ташкил этилди.

Шароф Рашидов тумани, Олмачи маҳалласи ҳарбий гарнизони


    “Тирик тарих” лойиҳаси асосида “Кинокарвон” ташаббуси амалга оширилди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ватанпарварлик руҳини кучайтирувчи фильмлар намойиш этилди. Тадбир давомида тарихий хотира, жасорат ва фидойилик ҳақида маърузалар тингланди.

    “Маърифат карвони” ташаббуси вилоятдаги турли қатлам вакиллари билан юзма-юз учрашувлар орқали янги Ўзбекистон маънавиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар