Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятида кенг қамровли илмий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

20.06.2025, 16:362781

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида бир қатор илмий-маърифий, маданий-маънавий тадбирлар юқори савияда ташкил этилмоқда.

    Жорий ҳафта давомида ушбу лойиҳа доирасида Самарқанд давлат университетида “Ижтимоий ғоялар” форуми ҳамда “Олимлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда олий таълим муассасалари вакиллари, ёш тадқиқотчилар, магистрантлар, битирувчи талабалар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Учрашувларда ёшлар ўз стартaп ғояларини тақдим этишди, соҳа мутахассислари томонидан илмий изланишларга оид тавсиялар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

    Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги тарғибот тадбирлари доирасида “Тирик тарих” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида таниқли санъаткорлар ва халқ севган кино ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ташкил этилди. Ҳарбийлар билан ўтказилган очиқ мулоқот форматдаги тадбир уларда катта таассурот қолдирди.

    “Маърифат карвони” тадбирлари Самарқанд вилоятининг туманларида ҳам фаол давом этмоқда. Оқдарё туманида жойлашган “Jeans Tekstile” МЧЖ корхонасида “Бир мақсад” лойиҳаси доирасида корхона ва ташкилот раҳбарлари, таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ишчи-хизматчилар ҳам қатнашиб, ҳаётга бўлган муносабат ва мақсадларига нисбатан ижобий мотивация олдилар.

    Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистонда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази мазмун-моҳиятига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Унда марказнинг тарихий, маданий ва маърифий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида тарғиботчилар ва ёшлар ўртасида ноанъанавий учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот олишди. Қатнашчиларга “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” танловларида фаол иштирок этиш бўйича тавсиялар берилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар