Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Илмий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди

25.03.2025, 17:101329
Илмий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг  Марказ экспозициясини бойитиш ва такомиллаштириш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Миллий кутубхона, Ислом цивилизацияси маркази раҳбар ва ходимлари, академик ва профессорлар иштирок этди. 

Учрашувда белгиланган 12 та Ишчи гуруҳ раҳбарлари иштирокида экспозицияни илмий ва инновацион артефактлар билан бойитиш масалалари, уларни таҳлил ва назорат қилиш тартиблари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида экспозицияни ташкиллаштиришда ҳамкорлик қилган олимларни молиявий рағбатлантириш, Марказ кутубхонасини интерактив усулда ташкил қилиш бўйича фикр алмашилди. Ишчи гуруҳ аъзоларига Марказ экспозициясини яратишда лойиҳа раҳбарлари ва дизайнерларнинг бир-бири билан узвий алоқаларини таъминлаш, яратилган ижодий ишларнинг мазмуни ва хронологиясига алоҳида эътибор қилиш  вазифалари қўйилди.  

Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик  институти директори:

Илмий кенгаш аъзолари лойиҳалар қай жараёнга етгани ва уларнинг умумий назоратини ўз зиммамизга олишимиз керак. Ишларга таҳлил ва танқид билан қарамасак, самара бермаслиги мумкин. Барчамизнинг мақсадимиз бир — Мамлакатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни бажариш, ишончларини оқлаш! Шунинг учун  олимлар, соҳа мутахассислари, масъул шахслар баҳамжиҳат бўлиб фикр алмашиб туришимиз фойдадан холи бўлмайди. 

Умида Тешабоева, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори:

Марказ кутубхонаси бўйича 26 та лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Уларнинг 16 таси маҳаллий ва 9 таси халқаро даражадаги лойиҳалардир. Августга қадар ишларнинг маълум қисмини тугаллашни режалаштирганмиз. Ҳозирда бизнинг лойиҳаларда муаммо йўқ. Аммо хориж билан алоқаларни ўрнатишда, улар билан маҳсулот алмашинувида Марказнинг   ёрдами керак бўлади. Кутубхона учун керак бўлган зарур техникалар, молиялаштирилиш жараёнларини ҳам аниқ белгилаб олиш зарур. Шу тарзда ишлар ҳам самарали давом этади. 

Жаннат Исмоилова, Ўзбекистон  тарихи Давлат музейи директори:

Жараёнлар қизғин кечмоқда. Айни вақтда биз лойиҳалар доирасида халқаро ҳамкорлар билан боғланиб, фикр алмашишга киришиб кетганмиз.   Халқаро ҳамкорлар  ҳам Марказ фаолиятига катта қизиқиш билдириб ўтмоқда. Айни кунларда улар билан шартнома тузиш, истиқболли режаларни белгилаб олиш жараёнлари устида турибмиз. 

Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори:

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг  29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида тизимли ишлар олиб бориляпти.  Бугунги йиғилиш замирида ана шу мақсад илгари сурилмоқда.  Дарҳақиқат, Марказ, нафақат, бинонинг  маҳобати билан, қолаверса, мазмунан, нодир экспонат ва бой контентлари билан ҳам ҳақиқий мегалойиҳага айланиши керак. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз раҳбари айтганидек, ушбу маскан мукаммал марказ бўлиши керак. Бу марказ Учинчи Ренессанснинг илмий пойдеворига айланиши керак. Бугунги кунда бизнинг олдимизга қўйган асосий вазифамиз Марказга ташриф буюрадиган ҳар бир инсонни бой тарихий меросимиз билан ҳайратга солиш,  буюк келажагимизга ишонч, ёш авлодларда фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантиришдир. Мақсадимиз ўтмиш ва келажак ўртасида кўприк яратиш, тарихни осон тилда ёшларга тушунтириб бериш. Зеро,  Президент  мазкур масканни ташкил этишдан кўзлаган мақсади ҳам шу.   

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар биринчи босқич учун танлаб олинган   600 дан ортиқ   илмий ва инновацион ишлардан 400 таси  саралаб олиниб, экспозицияга тақдим этиш учун  олимлар ва масъуллар раҳбарлиги остида махсус гуруҳлар шакллантирилмоқда.

Йиғилиш сўнгида, 800 дан ортиқ лойиҳанинг биринчи босқичда амалга ошириш учун саралаб олинганлари доирасида  амалга оширилаётган  жараёнлар юзасидан ёзма равишда ҳисобот бериб борилиши айтиб ўтилди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар