Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Маърифат карвони” – муштарак мақсадлар ифодаси

23.06.2025, 14:502164
“Маърифат карвони” – муштарак мақсадлар ифодаси

19-21 июнь кунлари Жиззах ва Самарқанд вилоятларида Рспублика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти,  Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик институтини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда қатор ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида  “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот тадбирлари самарали ўтказилди.

Фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашларига дебоча

Бунда вилоятлар бўйлаб олимлар, илм ва маданият аҳли, зиёлилар чин маънода бирлашишди.  Тарғибот тадбирлари вилоятларнинг чекка-чекка ҳудудларни ҳам қамраб олинганлиги билан аҳамиятли бўлди. Мамлакат бўйлаб зиёлиларнинг бирлашишига ҳисса қўшиб, фуқароларнинг бир мақсад сари одимлашига ҳисса қўшёган тарғибот тадбирлари фуқаролар учун ҳам манфаатли бўлди. Биргина “Инсон қадри”, “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Бир Ватан – бир мақсад” лойиҳалари ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолиларнинг  фаровонлигига ҳамда Янги Ўзбекистон фуқароларига кўтаринкилик бахш этди. Улар учун ўтказилган семинар-тренинглар замирида эса уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашларига дебоча бўлди. Лойиҳалар Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик институтини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларидан молиялаштирилди.  

Мега лойиҳа аҳолида катта қизиқиш уйғотмоқда

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган ҳар бир учрашувда “Янги Ўзбекистон –Янги реннессанс пойдевори” лойиҳаси доирасида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган  ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши ва уни артифактлар билан бойитиш бўйича кенг маълумотлар бериб ўтилди. Самарқанд шаҳар ва Паяриқ тумани маҳалаларида ўтказилган тадбирларда ва Жиззах шаҳри аҳолисига ва Жиззах давлат педагогика институти талабаларига мажмуа ҳақида тўлиқ малумот бериб ўтилди. Уларда ҳам марказ фондини бойитиш бўйича мулоҳазалар тингланди. Уларнинг билдириаётган дунёда қиёси йўқ, Ўрта Осиёда ягона –Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишига улар чин дилдан ҳайрихоҳ, тарихий обьект очилишини интизор кутишмоқда. “Ижтимоий ғоялар” форуми доирасида ташаббускор ёшлар, изланувчан олимлар ва тадқиқотчиларинг стартап ғоялари, янги ва инновацион таклифлари  тинглаш асносида тарғиботчилар бунга амин бўлишди.

Олим ва ёшлар учрашуви

“Олимлар ва ёшлар” форуми доирасида Жиззах политехника институти, Жиззах педагогика институти, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат ветеренария  медицинаси чорвачилик ва биотехникалар университети талабалари, ёш тадқиқотчиларида “Олим ва ёшлар” форуми катта қиғиқиш уйғотди. Улар тажрибали олимлардан ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Илм олиш кўникма ва тажрибаларини алмашишди.  

Кинолар одамларнинг олдига борди

Илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида “Тирик тарих” лойиҳаси амалга оширилди. Унда, айниқса, “Кино карвон” лойиҳаси халққа манзур келди. Унда таниқли киноижодкорлар, элимиз суйган санъаткорлар иштирокида миллий киноларимиз намойиши ташкиллаштирилди. Ҳудудлар бўйлаб кўчма кинотеатрларда қизиқарли кинолар, болажонлар учун махсус мултифильмлар ва тарбиявий аҳамиятга эга “Уй” номли анимацион фильм намойиш этилди. Шунингдек, илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва намойиши ўтказилган кино-фильмлар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашишди.

Тарғибот тадбирлари фестивалга уланиб кетди

Илмий-маърифий тарғибот тадбирлари кун давомида қизғин баҳс ва музокаралар билан, мулоҳазали мунозаралар кўринишида ўтган бўлса, тунда амалга оширилган концертлар, маърифий кечалар чинакам маънода инсонлар “Бир Ватан – Бир мақсад” шиори остида бирлашганига исбот бўлди. Унда тарғиботчилар, олим-у зиёлилар бир бўлиб, аҳоли дилларини хушнуд қилишди. Элимиз суйган хонандалар жўшиб куйлашди, шоирлар шеър ўқишди, олим ва маданият ходимари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида жўшиб гапирди. Фуқароларнинг эртанги кунга умиди ва ишончи янада ортди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14849
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12243
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9967
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар