Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

23.06.2025, 22:103161

    2025 йил 23 июн куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ТУРКСОЙ бош котиби, илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар иштирок этди.

    Йиғилиш аввалида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Илмий кенгаш раиси Фирдавс Абдуҳолиқов марказ экспозициясини бойитишда Давлатлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуслари асосида ишлаб чиқилган янгиланган концепцияда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган янги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини бойитиш доирасида 1-босқич учун танлаб олинган лойиҳалар ижроси жараёнини янада жадаллаштириш муҳимлиги, 5 муҳим йўналиш бўйича ишларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, кутубхона салоҳиятини юксалтириш, халқаро ҳамкорлик, глобал кўргазмалар ва илмий тадбирларни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари ва мультимедиа лойиҳалар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан маълумот берди.

    Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий меҳмони — ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон балки бутун минтақа, турк ва мусулмон олами учун ўзига хос ҳодиса эканлигини таъкидлади. Бу йирик муассаса Ўзбекистон президенти Шавкат  Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги бетакрор сиёсатнинг самараси эканлигини қайд этди.

    Йиғилиш дастурининг асосий қисмида ТУРКСОЙ ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Шунингдек, музей коллекциясини бойитиш мақсадида ҳадя қилинган қадимий тангалар, ноёб экспонатлар ва матолар тадбир доирасида намойиш этилди. Тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулла Бобоёров ушбу ашёларнинг илмий ва маданий аҳамиятига тўхталиб, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудуди, қадимдан танга пуллар топилмалари билан ажралиб туриши, 2500 йилдан бери савдо-сотиқ ва иқтисодий муносабатлар асосан танга пуллар орқали амалга ошириб келинганини қайд этди.

    Кун тартиби доирасида эса жорий йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг марказга амалга оширган ташрифи ва давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгиланган концепция, шунингдек, жорий йил 11 март куни ўтказилган Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши баённомаси ва июн ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 392м-сонли фармойишида назарда тутилган вазифалар, хусусан, музей экспозициясини бойитиш, лойиҳаларни илмий, маърифий ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар, кутубхона фондини шакллантириш ҳамда Марказнинг очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш каби 10 га яқин устувор масалалар ижроси таҳлилий кўриб чиқилди.

    Шу билан бирга, музей экспозициясини бойитиш ишларини такомиллаштириш бўйича, хусусан:

  • Илмий реставрация лабораториясини ишга тушириш;
  • Марказнинг иккинчи қавати ва KING’S COLLEGE хаттотлик мактаби тақдимоти;
  • Музей экспозициясининг 5 йўналишлари бўйича тақдимотлар;
  • Очилиш тадбирлари доирасида ўтказиладиган аукцион ва ундан ўрин олиши кутилаётган тарихий ва маданий мерос ашёларига оид Лондон сафарида ташкил этиладиган тадбирлар;
  • Кутубхона бўлими доирасида эса нодир китобларни, замонавий техник талабларга асосан сканерлаш ва уларни сақлаш юзасидан тақдимотлар;
  • Шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва тарғибот каби масалалар кўриб чиқилди.

     Шунингдек, мегалойиҳанинг музей экспозициясини бойитиш доирасида олиб борилаётган ишлар, 800 га яқин ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг 1-босқич ишлари таҳлили ва уларнинг ижросини таъминлаш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда расмий очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Кун тартиби доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи учун 1-босқич лойиҳаларнинг 1-тоифадаги якуний медиа лойиҳалар тақдимоти жадвалини тасдиқлаш, “Исломдан аввалги давр”, Биринчи ва Иккинчи ренессанс даврлари, Ўзбекистон ХХ асрда, Хонликлар даврлари, Янги Ўзбекистон Янги Ренессанс пойдевори бўлимлари экспозициялари бўйича тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

    Барча ишчи гуруҳ ва кичик гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, белгиланган лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва юқори савияда амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.



    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан 2018 йилги Рамазон ҳайити куни Марказ қурилиши пойдеворига тамал тоши қўйилган. Марказ биноси 7 гектардан ортиқ майдонда жойлашган. Марказ биносининг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар бунёд этилган, ўртада 65 метрли маҳобатли гумбаз қурилган.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14849
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12243
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9967
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар