Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Марказда ишлар жадал тус олган

26.06.2025, 11:122061

   


    Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим йиғилишда марказнинг турли бўлимлари учун масъул координаторлар, йирик илмий-ижодий лойиҳалар раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.



 

    Йиғилишда Ислом цивилизацияси марказининг асосий йўналишларидан бири бўлган экспозицияни ташкил этиш масалалари муҳокама марказида бўлди. Жумладан, экспозицияга киритилиши режалаштирилган нодир асарлар, тарихий манбалар ва илмий бойликларни танлаш, уларни жойлаштириш тартиби, уларнинг мазмунан уйғунлиги ва тематик тўлиқлиги юзасидан фикр алмашилди. Экспозицияни замонавий технологиялар асосида жаҳон тажрибасига мос ҳолда ташкил этиш юзасидан ҳам аниқ таклифлар илгари сурилди.



 

    Шунингдек, лойиҳа доирасида тузилган шартномалар, ҳамкорлик меморандумлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Хусусан, ҳар бир шартноманинг ижроси, тайёрланаётган материалларнинг сифат кўрсаткичлари, ҳуқуқий ва техник жиҳатлари бўйича таҳлилий ёндашувлар билдирилди.



 

    Йиғилиш давомида экспозициядаги асарларни сақлаш, таъмирлаш ва реставрация қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мутахассисларга аниқ вазифалар юклатилиб, бажарилиши зарур бўлган ишларнинг муддатлари белгиланди.





    Марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Ғаниева йиғилишда қуйидагиларни таъкидлади:
 

    Ислом цивилизацияси маркази — нафақат юртимиз, балки бутун мусулмон олами учун муҳим илмий-маънавий мажмуа сифатида шаклланаётган бир пайтда, ушбу йиғилиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва белгиланган устувор йўналишлар лойиҳанинг сифатли ва мазмунли амалга оширилишига хизмат қилади.


Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14850
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12244
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8003
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар