Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Маҳобатли рангтасвир асарларини тайёрлаш ишлари давом этмоқда

25.03.2025, 18:011120
Маҳобатли рангтасвир асарларини тайёрлаш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган мегалойиҳа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши бугунги кунда якуний босқичга етди.
 
Марказнинг қурилишини якунига етказиш билан бирга уни ўтмиш, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган контентлар билан бойитиш, ҳар жиҳатдан маънан бой экспозицияларни тақдим этишга бағишланган муҳокамалар ҳам қизғин давом этмоқда. Асосий мақсад эса Марказ экспозицияси учун танлаб олинган ва олинаётган лойиҳаларнинг мазмунан бой ва оммабоп бўлиши, унга ташриф буюрган барчада, хусусан, ёшлар учун ҳам миллий ғурур, фахр туйғусини уйғотишга эришишдир.
 
Ўзбекистондаги  Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган навбатдаги, яъни Марказнинг кириш фойеси учун тайёрланаётган маҳобатли рангтасвир асарлари  муҳокамаларида ҳам ана шу мақсад устуворлик касб этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳам иштирок этиб, кириш фойеси учун тайёрланаётган маҳобатли рангтасвир асарларига оид таклифлар тақдим қилинди. 

Тақдим этилган маҳобатли рангтасвир асарларида Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даври ютуқлари, буюк кашфиётлари, меъморий ёдгорликлари акс эттирилган. Шунингдек, фойе равоқларида суратларга Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2025 йил 29 январдаги Марказга ташрифи давомида берилган тавсиялар асосидаги киритилган ўзгартиришлар ҳам муҳокама қилинди. 

“Ушбу равоқлардаги суратлар нафақат бетакрор тасвирий санъат намуналари, балки халқимизнинг кўп асрлик тарихи, аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган мислсиз ҳиссаларини акс эттирувчи муҳим тарихий ва бадиий асарлар бўлиши лозим,”  –  деди Хайриддин Султонов.

Шунингдек, тарихий шахсларнинг нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон илмий ва маданий тараққиётига қўшган ҳиссасига ҳам алоҳида урғу бериш зарурлиги таъкидланди. Шу боис, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов марказнинг кириш фойеси учун тайёрланаётган маҳобатли рангтасвир асарларда Биринчи Ренессанс давридан ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилганини маълум қилди.  
 
Айни пайтда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Баҳоуддин Нақшбанд, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк шахсларнинг портретлари тайёрланмоқда.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар