Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Вақт девори”да цивилизациялар 3D технология орқали намоён бўлади

28.06.2025, 20:562568

    Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясидан жой оладиган “Вақт девори” исломдан аввалги даврлардан бошлаб темурийлар, бобурийлар сулолаларигача бўлган даврларни қамраб олади. Хронологик тартибда тузиладиган мазкур лойиҳадаги экспозициялар  замонавий миниатюра, 3D графика ва интерактив технологиялар орқали намоён этилади. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида “Исломдан аввалги давр” бўлими экспозициясини такомиллаштиришга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда Россиянинг “Планет 9” дизайн компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар атрофлича  таҳлил қилинди.


    Компания вакиллари Марказ томонидан тақдим этилган контентлар асосида экспозицияни тизимлаштириш, дизайн ва жойлаштириш бўйича ишлаб чиққан лойиҳани тақдим этдилар. Тақдимот давомида “Вақт девори”да акс эттирилиши режалаштирилган экспонатлардан фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, қадимги хариталар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Турли манбалар, онлайн платформалар ва дастурлар асосида хариталар бўйича янги контентлар ишлаб чиқиш ҳамда экспозицияни янада бойитиш бўйича таклифлар илгари сурилди.  


    Ўз ИЦМ катта илмий ходими Обид Тангиров  таъкидлашича, дунёнинг йирик музейларидан тажрибали мутахассис жалб этилгани ва “Планет 9” дизайн компанияси билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишларининг сифатли ва профессионал тарзда амалга оширилишига хизмат қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Марказ контентини мазмунан бой ва замонавий талабларга мос равишда шакллантириш мақсадида 2 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар, мутахассислар ва экспертлар фаол иштирок этмоқда. Ҳозиргача 800 дан зиёд илмий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни амалга ошириш уч босқичда режалаштирилган.
 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати 

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12245
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8003
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар