Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“114 Қуръон” лойиҳасида юзлаб нодир манбалар ўрганилмоқда

30.06.2025, 10:542133

    Франция, Туркия ва Австриядан нуфузли мутахассислар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда “114 Қуръон” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонга тегишли янада кўпроқ Қуръон қўлёзмалари танлаб олинди. Онлайн мулоқотлар, ҳужжат алмашинуви ва илмий муҳокамалар орқали лойиҳа янги босқичга кирди.


    Жорий ҳафтада мазкур лойиҳа истиқболлари юзасидан Австриянинг Müller & Schindler компанияси вице-президенти Александр Вилгельм ҳамда қуръоншунос олимлар Француа Дерош (Франция) ва Эмек Ушенмез (Туркия) билан онлайн тарзда учрашув ўтказилди.





    “Асосий мақсадимиз — Қуръоннинг турли тарихий нусхаларини илмий тадқиқ қилиш, уларнинг юқори сифатдаги факсимиле нусхаларини олиш ва буни жаҳон жамоатчилигига етказишдир,” – дейди Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Азимжон Ғафуров.


    Француа Дерош айрим музейлардан факсимиле нусхаларини олишдаги баъзи масалалар ечими устида ишланаётганини билдирди.





    Эмек Ушенмес эса лойиҳага катта ҳавас билан ёндашмоқда:


    “Биз янада кўпроқ Ўзбекистонга тегишли Қуръонлар танлаб олдик. Белгиланган фурсатгача улгуришга ҳаракат қиламиз,” — деди туркиялик олим.
 

    “114 Қуръон” — ислом мероси бўйича халқаро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси. Ушбу лойиҳа дунёдаги энг нодир ёзма манбаларни илмий асосда тадқиқ қилиш ва келажак авлодга етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. 
 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12246
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9969
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8004
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар