Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистон ва Малайзия: илмий мерос йўлида янги босқич!

30.06.2025, 11:342459

    Бугун Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ислом цивилизацияси мутафаккирлари” V халқаро илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуманда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулнора Ғаниева Малайзия билан илмий-маърифий ҳамкорликнинг янги босқичи ҳақида маълумот берди.

    Унинг таъкидлашича, Малайзия Ислом санъати музейи Ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва нодир асарларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этган.

    Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида Малайзияда сақланаётган тарихий манбалар асосида китоб-албом тайёрланган бўлиб, унинг тақдимотлари Малайзия таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилган.

    Анжуман доирасида Университи Кебангсаан Малайсиа (УКМ) – Малайзия Миллий Университети ва Ўзбекистон олимлари иштирокида экспертлар жамиятини тузиш, шунингдек, истиқболли илмий лойиҳалар устида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

    Анжуманда қуйидаги ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этди:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
  • Ўзбекистон халқаро ислом академияси
  • Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
  • Ислом цивилизацияси маркази
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти


    Мазкур халқаро мулоқот исломий илмий меросни чуқурроқ ўрганиш, уни глобал миқёсда тарғиб қилиш ва ҳамкорликда янги ташаббусларни йўлга қўйишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12246
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9969
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8004
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар