Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Марказда навбатдаги муҳокама: лойиҳалар ижросида яна бир қадам

30.06.2025, 17:152208




    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгаш аъзолари  музей экспозициясидан ўрин олган Биринчи Ренессанс даврига оид  лойиҳаларнинг амалий ижроси, жумладан, контентларнинг жойлашув дизайнини муҳокама қилишди.


    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётган навбатдаги илмий кенгаш йиғилишида Биринчи Ренессанс даври экспозициясининг биринчи тоифага киритилган лойиҳалар контентлари ҳамда уларнинг жойлашуви дизайни ҳақида атрофлича маълумот берилди. Биринчи Ренессанс даврига оид илмий кенгаш аъзолари ва олимлар томонидан контентлар тақдим қилиниб, Италиянинг Magister art компанияси томонидан уларнинг жойлашув дизайни ишлаб чиқилди. Хусусан, Биринчи Ренессанс даври экспозицияси 7 капсуладан иборат бўлиб, улар Мовароуннаҳрга ислом динининг кириб келиши, тарқалиши, фиқҳ, тариқат, илмига ҳисса қўшган алломалар, Бағдоддаги “Байт ул-ҳикма”да фаолият кўрсатган аждодларимиз ҳамда Хоразм Маъмун академиясига оид йўналишларда бўлади. Бундан ташқари экспозиция даврга оид бино макетлари, қўлёзма асарларнинг факсимиле нусхалари ҳамда инновацион медиа лойиҳалар билан янада бойитилади.



 

    Экспозиция учун яна бир янгилик шуки, Беҳзод Ҳожиметов томонидан Аҳмад Яссавий ҳамда Маҳмуд аз-Замахшарийга бағишлаб 2 та янги миниатюра чизилиб, илмий кенгаш муҳокамасига қўйилди. 

    Тақдимот сўнгида Хоразм Маъмун академияси раиси Икром Абдуллаев томонидан “Маъмун академияси” биносининг тахминий кўриниши бўйича иммерсив шоу яратилиши таклифи берилди. Кенгаш аъзолари бу таклифни амалга оширишга келишишди. 

    Шунингдек, Буюк Британиянинг “Sothby’s” ва “Christe’s” аукцион уйларидан қўлга киритилган юртимиз тарихига оид амалий санъат намуналари ҳамда артефактларнинг асосий қисми Биринчи Ренессанс даврига оид эканлиги очиқланди. Эндиликда музей экспозициясида ушбу артефактлар учун алоҳида жойлар ажратишга келишиб олинди.
 


Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12246
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9969
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8004
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар