Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Экспозиция орқали мулоқот: Илм, дизайн ва технология бирлашган нуқта

   

    Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш доирасида марказда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ва экспозицион фаолиятнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.


    Хусусан, Исломдан аввалги даврга бағишланган экспозиция бўлими доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова атрофлича маълумот берди. Унда таъкидланганидек, мазкур бўлимни шакллантиришда “Outdoor Factory” компанияси билан ҳамкорликда замонавий 3D дизайн ечимлари ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳанинг 90 фоизи якунланган. Қолган қисмлар иш жараёнида такомиллаштирилиши кўзда тутилган. 

 

— Бу экспозиция шунчаки экспонатлар тўплами эмас, балки ўтмишга боғловчи маънавий кўприк. Биз Исломдан аввалги давр цивилизациясини на фақат экспонатлар орқали, балки замонавий мультимедиавий ечимлар билан ҳам ёритмоқдамиз. Энди энг муҳим босқич — бу контент билан тўлдириш: видеороликлар, анимациялар, ҳужжатли фильмлар ва интерактив матнлар. Бу материаллар экспозиция мазмунига чуқур маъно бағишлайди. Биз ҳар бир элементни тарихий аниқлик, эстетик дид ва илмий асос билан шакллантиряпмиз, — дейди профессор Жаннат Исмоилова.

    
    Экспозициянинг 70–80 фоизи экспонатлар билан таъминланган ва уларнинг жойлаштирилиши амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари – LED экранлар, тач-панеллар, мультимедиавий мажмуаларни мазмунли контент билан тўлдириш устувор вазифалардан бири сифатида қайд этилди. Айни пайтда ҳужжатли фильмлар, видеороликлар ва анимацияли материаллар тайёрланмоқда.

 

    Шунингдек, экспозицияларда тақдим этиладиган экспонатларга оид қисқа аннотациялар ва тушунтирувчи матнлар устида ҳам иш олиб борилмоқда. Кенгаш аъзолари томонидан бу жараённи жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва илмий асосланган, мазмунли экспозицияни шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

 

    Йиғилишда Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари, нуфузли тарихчилар, дизайнер ва рассомлар, шунингдек, техник мутахассислар иштирок этди. Улар томонидан экспозицияни юқори эстетик ва маънавий даражада яратиш бўйича фаол мулоҳазалар билдирилди.

 

    Ислом цивилизацияси маркази жамоаси ушбу муҳим маданий-маърифий лойиҳани юксак сифатда ва қисқа муддатларда амалга оширишга бел боғлаган.

 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1405926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.