Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ҳофиз Шерозий — маънавий ирфонни сўзга солган шоир

🔴 Ҳофиз Шерозийнинг машҳур асари қайси?

 

🔴 Шоир ижоди қандай маънавий қадриятларни тарғиб қилган?

 

🔴 Гёте ундан илҳомланиб қандай асар ёзган?



    Ислом маданияти тарихида шеърият орқали руҳий комиллик, маърифат ва муҳаббатни тарғиб этган мутафаккирлар орасида Ҳофиз Шерозий алоҳида ўрин тутади. XIV асрда Эроннинг Шероз шаҳрида яшаб ижод қилган бу сўфий шоир форс-тожик адабиётининг ифтихорига айланган.

 

    Унинг машҳур асари “Девони Ҳофиз” 500 га яқин ғазал, рубоий ва қитъалардан иборат. Ҳофиз Шерозий ижоди фақатгина бадиий гўзалликни эмас, балки юксак маънавият, тасаввуфий фикр ва Ислом ахлоқини тарғиб этган илмий-руҳий бойлик ҳисобланади. У ўз ғазалларида Илоҳий муҳаббат, фанодан бақога интилиш, қалб поклиги, инсонийлик, адолат ва шукроналик каби тушунчаларни кўтаринки ва ўзига хос услубда баён қилган.

 

    Шеърларида зоҳир ва ботин, ақл ва қалб, шайх ва ошиқ, маст ва ҳушёр каби тасаввуфий муаммолар ниҳоятда нозик услубда талқин этилади. Унинг ҳар бир ғазали маънавий тарбия ва руҳий озуқа манбаидир.

 

    Ҳофиз Шерозий асарлари фақат Эронда эмас, балки Турон, Ҳиндистон, Кавказ ва ҳатто Европада ҳам юксак баҳоланган. Унинг ғазаллари турли тилларга таржима қилиниб, Ғарб мутафаккирларига ҳам илҳом манбаи бўлган. Немис шоири Гёте ундан илҳомланиб, “Шарқий дивон” асарини ёзган.

 

    Ислом цивилизацияси маркази Ҳофиз Шерозий каби юксак маънавият ва илм-фанни тарғиб этган шахсларнинг меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва жамият маънавий ҳаётига татбиқ қилишни устувор вазифалардан бири деб билади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1360826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1102529.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
882727.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.