Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Амир Темур ёқути нусхаси ИЦМ экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилмоқда

Қиролича Виктория учун ясалган тақинчоқни безаб турган Амир Темур ёқути нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига жойлаштирилиши кутилмоқда.

 

Амир Темур бу афсонавий жавоҳирни 1398 йилда Ҳиндистонга ҳарбий юриш чоғида қўлга киритган. Тошнинг оғирлиги 72 гр (361 карат). Амир Темур вафотидан сўнг тарихий жараёнлар натижаси қимматбаҳо тош темурийлар, сафавийлар, бобурийлар, афғонлар, сикхлар ва инглизларга тегишли бўлган.

 

Ушбу ёқутда қуйидаги тарихий шахслар номи ёзилган – Амир Темур Кўрагон, Мирзо Улуғбек, Шоҳ Аббос, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ Жаҳон, Аҳмадшоҳ. Тошда  "Ҳиндистондан олиб келинган ёқут, шоҳлар шоҳи Султон Соҳибқироннинг йигирма беш минг асл жавоҳиротларидан биридир" битиги келтирилган. 

 

Қимматбаҳо тош 1849 йилда Ост-Индия компаниясининг мулкига айланган. 1851 йилда Буюк Британия қироличаси Виктория учун ясалган тақинчоқнинг марказий элементи сифатида ишлатилган. 1853 йил “Гаррард & Со.Лимитед” томонидан тақинчоқ қайта ишлананган ва марказдаги тошни алоҳида безак (брошь) сифатида тақишга мўлжаллаган. Яъни бу безак «Кўҳи-Нур» билан навбатма-навбат алмаштириб тақишга мослаштирилган. Тақинчоқ “Гаррард & Со. Лимитед” томонидан Қироличанинг буйруғи билан яна қайта ишланган бўлсада, у ҳалигача ҳеч қачон тақилмаган. Қиролича Елизавета бу тақинчоқдан жуда таъсирланганини айтган, ҳатто унга мос махсус либос тикиш кераклигини таъкидлаган. Аммо, аввалги қироличалар каби, у ҳам бу ноёб заргарлик буюмини тақмаган.

 

Бугунги кунда ушбу тақинчоқ Буюк Британия қироллиги Букингем саройининг «Ҳиндистон» хонасида сақланади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1407026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1149629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
926327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.