Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Шоҳбайт шоир — Атойи адабий мероси тарғиб қилинади


 

        Шоирлар борки, девонларини биров билмайди, шоирлар борки, бир байт шеъри билан машҳур бўлиб кетади. Бундай байтларни мумтоз адабиётшуносликда «шоҳбайт» дейишади. Атойи мана шундай шоирлардар бири сифатида танилган. Унинг қуйидаги байти шоирнинг шуҳратини элга ёйган «шоҳбайт»лар сирасига киради:

 

Ул санамким, сув яқосинда паритек ўлтурур,

Ғояти нозуклукиндин сув била ютса бўлур.

 

       Алишер Навоийгача ўтган туркий адабиётнинг забардаст намояндаларидан бири, ўзбек ғазалчилиги устозларидан бўлган Атойи XIV асрнинг иккинчи ярми — XV асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган. Яссавия шайхлари авлодидан бўлганлиги учун Шайхзода Атойи деб юритилади. У бир-икки авлод орқали бевосита «Туркистон мулкининг шайх ул-машойихи» Хожа Аҳмад Яссавийга бориб боғланади. Шоирнинг таржимаи ҳоли ҳақида деярли маълумот йўқ: унинг қачон ва қаерда туғилгани, қайси шаҳарларда қанча муддат яшагани ҳамда асл исми номаълум.

 

      Мавлоно Атойидан бизгача 260 та ғазалдан иборат ягона девон етиб келган бўлиб, у ҳозирда Санкт-Петербургдаги Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалари бўлимида 22 В-2456 рақами билан сақланади.

        У Навоийнинг амакиси ва шу билан бирга унинг илк адабий мураббийларидан бири саналади. Атойи Навоийнинг маънавий шаклланиши, шеърий дунёқарашига таъсир этган шахс сифатида адабиётимиз тарихида муҳим ўрин тутади.

 

       Атойи ижодида Аллоҳга муҳаббат, руҳий поклик, нафсни тарбиялаш, зоҳидлик каби мавзулар марказий ўринни эгаллайди. Бу билан у тасаввуф адабиётининг юксак намуналаридан бирига айланади. Унинг шеърларида халқона иборалар билан бир қаторда классик поэтик шакллар ҳам усталик билан қўлланган. Бу эса унинг ҳам эл орасида, ҳам сарой атрофида қадрланганини кўрсатади.

 

      Алишер Навоий уни “Назирачи устоз” сифатида эъзозлаган. Навоий ўз ғазалларида Атойининг шакл ва мазмундаги ютуқларини давом эттирган, баъзан эса назиралар ёзган. Бу икки ижодкор ўртасидаги маънавий боғланиш адабиётимиздаги авлодлар узвийлигининг ёрқин намунасидир.

 

       Атойи нафақат шоир, балки маърифатпарвар зот бўлиб, ўз фаолиятида инсон қалбини поклаш, яхшилик ва билим орқали юксалиш ғоясини ёйган. Бугунги кунда Атойининг фаолияти – маънавият ва миллий ўзликни тиклаш жараёнида қимматли илмий ва маданий мерос сифатида ўрганилмоқда.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилаётган “Атойи адабий мероси” медиалойиҳаси ана шу улуғ сўз заргари ҳақидаги билим ва ғояларни жамоатчиликка янада яқинлаштириш, унинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказишни мақсад қилади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1461726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1202829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
976827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.