Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Қонунчилик ҳужжатлар ва топшириқлари ижроси таъминланмоқда


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор амалий ишлар тизимли йўлга қўйилмоқда. 


    Хусусан, Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек, барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимларнинг ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича шахсий масъулияти, жавобгарлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 7 ойи давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.


    Жумладан, edo.ijro.uz Идоралараро ягона электрон тизими порталига жами 100 та қонунчилик ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, улар ўз вақтида рўйхатга олиниб, масъул ижрочиларга етказилди. Топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинди. 


    Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни бажаришда, «Ijro.gov.uz» тизимида фаолият юритадиган масъул ижрочиларга Адлия идоралари томонидан доимий равишда ҳуқуқий-услубий кўмак амалга оширилиб келинади. 




    Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд эмас.


    Келгусида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро ҳужжатлари устидан  самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлаш мақсадида: 


➖мазкур жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш; 


➖ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш;


➖ижро интизомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга интизомий жазо қўллаш бўйича биринчи раҳбарга таклифлар киритиш;


➖ҳар ҳафта жума куни янги ҳафтада ва ҳар ойнинг 25-санасига қадар келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар тўғрисида биринчи раҳбарни хабардор қилиш;


➖ ижро интизомида юзага келган муаммоларни бартараф этишда ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш, ходимлар учун тизимли равишда ўқув семинарлар ҳамда машғулотларни ташкил этиш белгиланган.


    Мазкур йўналишда ишлар давом эттирилиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот Марказнинг веб-саҳифасига жойлаштириб борилади. 
 

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1176629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.