Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияси марказнинг ташриф қоғози бўлиши кутилмоқда

08.04.2025, 16:271264
“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияси марказнинг ташриф қоғози бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг “Sila sveta” компанияси ва ҳамкор ташкилотлар, олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 


Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилганларга марказнинг “Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлимини яратишда жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди:

“Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлими марказнинг ташриф қоғози бўлади. Шунинг учун ҳам маҳаллий мутахассислардан соҳаларига сидқидилдан ёндaшишлари сўралиб, ҳамкор ташкилот вакилларига ўзларининг лойиҳаларини пухта ва мукаммал шаклда тақдим этилишида эътибор қаратишлари лозим. 


Шунингдек, учрашувда   “Sila sveta” компанияси асосчиси Александр Ус, компания ижодий директори Борис Кислицин йиғилганларга ўз тақдимотларини намойиш этди. Нуфузли компания вакиллари иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 


Марказ катта илмий ходими Обиджон Тангиров ҳар бир экспонатни музейлаштириш ва бу жараёнларни ҳужжатлаштириш бўйича техник топшириқлар, лойиҳаларни молиялаштириш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтди. 


“Sila sveta” компанияси “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозицияси учун иммерсив шоу лойиҳасини таклиф қилмоқда. Ушбу шоу орқали Янги Ўзбекистондаги илмий ва маданий тараққиёт, замонавий ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари инновацион усулларда намойиш этилади.  Шоу орқали Ўзбекистоннинг илмий ютуқлари ва мамлакатда амалга оширилаётган  ислоҳотлар акс эттирилиши кўзда тутилган. 


Учрашув давомида лойиҳаларнинг бажарилиш тартиблари,  унда аҳамият қаратилиши керак бўлган мазмун, моҳият ва техник ечимлар муҳокама қилинди. Марказни мазмунан бойитиш бўйича зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
 

Дагы окуңуз

26.09.2025·14824
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12218
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9946
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7977
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар