Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Киноижодкорлар билан медиалойиҳалар учун махсус фильмлар ва роликлар яратиш масаласи муҳокама қилинди

10.04.2025, 12:171095
Киноижодкорлар билан медиалойиҳалар учун махсус фильмлар ва роликлар яратиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳужжатли фильмлар суратга олиш жараёнларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Кинематография агентлиги раҳбари Шуҳрат Ризаев, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” вакиллари ҳамда марказ олимлари иштирок этди.


Йиғилишда марказ экспозицияси учун ҳужжатли фильмлар тайёрлаш, уларни замонавий медиа контентлар асосида бойитиш, тарғибот салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Амир Темур ва Темурийлар мавзуси мисолида тарихий шахсларнинг маърифий қиёфасини кенг ёритиш, бунёдкорлик фаолиятини ёритувчи ранг-баранг видеомаҳсулотлар яратиш муҳимлиги таъкидланди. 
 

"Марказ экспозициясини яратишда биз ҳукмдорларнинг бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор беряпмиз. Масалан, Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар бўлимида Амир Темурнинг илм-маърифат йўлида амалга оширган улуғвор фаолиятига урғу берилади ва эътибор қаратилади. Бунёд этган мадрасалари, йўлсозликдаги, боғ-роғ яратишдаги, кўприк қурдиришдаги ишлари очиб берилади. Ўша даврда етишиб чиққан алломалар, шоир-у, фузалолар фаолиятига асосий ракурсларни қаратяпмиз. Ҳужжатли фильмлар суратга олинишида ҳам ана шу жиҳатлар инобатга олиниши керак. Тарихий сиймоларни яратишда болалар учун ҳам махсус контентлар бўлиши зарур. Шунинг учун тарихий сиймолар ҳақида анимацион форматда маҳсулотлар яратиш ғояси илгари суриляпти. Шунингдек, ҳужжатли фильмлар рангдор ва томошабинни кенгроқ жалб қилиши учун барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Шунингдек, ҳужжатли фильмларда замон билан ҳамнафаслик уфуриб туриши керак. Бунда ахборот технологияларни яхши биладиган, сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдалана оладиган ёшларни жалб қилишни таклиф қиламан", — деди Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов.


Кинематография агентлиги раҳбари Шуҳрат Ризаев илмий асосланган, экспозиция мавзусига мос ҳужжатли фильмлар яратишда марказ олимлари билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини билдирди.
 

"Биринчи босқичда кино фондимизда мавжуд фильмлардан экспозиция учун ўнлаб вариантларни тақдим этишимиз мумкин. Аммо бунга жиддий эътибор қаратишимиз керак. Бунда агентлигимизда махсус ишчи гуруҳ тузилган,  масъуллар бириктирилган, улар аллақачон ишларни бошлаб юборган. Тарихимизда авлодларга намойиш этиладиган манбалар кўп. Биз бунда марказ томонидан лойиҳаларга бириктирилган олимлар билан ҳамкорликда экспозиция учун муносиб ҳужжатли фильмлар тақдим этишни олдимизга мақсад қилганмиз", — деди Шуҳрат Ризаев.


Тадбир якунида кино мутахассислари ва экспозиция бўлимлари учун масъул олимлар ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, марказ очилишигача сифатли ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12219
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9947
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7978
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар