Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом этмоқда


    Кеча, 2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

 

    Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, энг муҳими, бинода фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар бергандик.


    Аммо шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа юзасидан турли асосланмаган ёлғон фикр ва муносабатлар билдирилмоқда. Хусусан, ёнғин содир бўлган пайтда мажмуада Марказ ходимлари фаолият олиб бораётгани, ноёб артефактлар зарарлангани ҳақида ҳақиқатга зид хабарлар ҳам тарқалмоқда. 

 

     Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:


1️⃣ Ҳозирги пайтда мажмуада қурилиш ишлари якунланмагани боис, Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ҳали бинога кўчиб ўтишмаган.


2️⃣ Мазкур бинода ҳеч қандай тарихий экспонатлар, жумладан, Каъба ёпинчиғи жойлаштирилмаган.


3️⃣ Марказнинг музей экспозицияси учун олиб келинган барча ноёб артефактлар алоҳида назорат остида хавфсиз жойда, бошқа бинода сақланмоқда.


4️⃣ Янги мажмуа ҳозирча қабул қилинмаган ва расмий равишда фойдаланишга топширилмаган. Шу сабабли, мажмуа биносида Марказ ходимлари иш олиб бораётгани йўқ.

 

    Маълум қиламизки, қурилиш ишлари қуйидаги ташкилотлар масъуллигида амалга оширилмоқда: лойиҳачи – “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ, бош пудратчи – “Трест-12” АЖ, буюртмачи – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси, молиялаштирувчи – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, бундан ташқари хорижнинг етакчи бир нечта компаниялари ва дизайнерлар фаолият олиб боришмоқда.

 

    Ислом цивилизацияси маркази фуқароларимизнинг миллий мерос ва муқаддас қадриятларга бўлган эътибор ва ташвишини юксак қадрлайди. Ҳозирда қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, ишлар режага мувофиқ давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида.

 

    Шу ўринда барча юртдошларимиздан расмий манбалар орқали берилаётган ахборотларга ишонишларини, турли асоссиз хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз.






















Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6
carousel image 7
carousel image 8
carousel image 9
carousel image 10
carousel image 11

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1405826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.