Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

1995 йил 26 август — Ўзбeкистон ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди



 

    ЮНEСКО — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги бўлиб, 1945 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади — халқаро ҳамкорлик орқали таълим, илм-фан ва маданиятни ривожлантириш ҳамда тинчликни мустаҳкамлашдир. ЮНEСКО дунё миқёсида маданий меросларни асраш, замонавий билимларни ёйиш ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни кучайтиришга хизмат қилади.

 

    1995 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

 

     Бу ҳужжат:

 

⚫️ Ўзбекистондаги тарихий обидаларни халқаро миқёсда эътироф этиш;

 

⚫️ Таълим, фан ва маданият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

 

⚫️ Маданий меросни асраш ва тарғиб қилишда глобал ёндашувни таъминлашга ҳамда қўшма дастурларни амалга оширишга асос бўлди.

 

    Ушбу ҳамкорлик натижасида Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

 

    ЮНEСКО кўмагида Ўзбекистонда кўплаб тарихий обидалар реставрация қилинди, илмий экспедициялар ўтказилди, таълим лойиҳалари йўлга қўйилди.

 

    Бу санани Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига дадил қадам қўйган тарихий кунларидан бири сифатида эслаб қоламиз.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1462826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1203929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
977527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.