Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

“Қабилалар жанги”: санъат асарига айланган кураш тарихи


🔴Ҳанузгача ҳайрат уйғотадиган муҳаббат қиссаси


🔴Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиладиган ўзбек мероси



 

    Низомий Ганжавийнинг машҳур “Лайли ва Мажнун” достонида Навфал номли бой ва зодагон йигитнинг Мажнунга ёрдам бериш йўлидаги жанги ҳақида сўз юритилади. У Лайлини қайтариб бериш учун унинг қабиласи билан тўқнашувга киради, аммо ғалабага қарамай, Лайлининг отаси қизини “девона” деб ҳисобланган Мажнунга беришдан бош тортган.


    Бу драматик ҳикоя асрлар давомида рассомларнинг илҳом манбаи бўлиб келган. Хусусан, Ҳирот ва Шероз мактаби миниатюраларида мазкур сюжет катта шуҳрат қозонган. Россия Давлат Эрмитажи тўпламида сақланаётган 1431 йилга оид илк Ҳирот миниатюрасида Навфалнинг аскарлари душманни майдондан чиқариб, саҳна ҳошиясигача қувлаган ҳолда тасвирланган. Ёруғ гулзор фонидаги жанг, ранг-баранг либослар ва чиройли табиат саҳнага эртакона руҳ бағишлайди.


    Бироқ, улуғ рассом Камолиддин Беҳзод бу саҳнани мутлақо янги услубда ифода этди. Унинг 1490 йилларда яратилган машҳур “Қабилалар жанги” миниатюрасида воқеа Арабистон чўлида кечади. Қумли тепаликлар, тилларанг осмон ва айланма шаклда жойлашган қўшинлар саҳнага шиддатли динамика бағишлайди. Қилич ва найзаларнинг урилиши, одам ва ҳайвонларнинг ҳаракатлари орқали Беҳзод жангнинг руҳини ёрқин намоён этди.


    Ҳозирда ушбу ноёб асар Буюк Британия кутубхонасида сақланмоқда ва миниатюра санъатидаги энг машҳур сюжетлардан бири сифатида эътироф этилади.


    “Қабилалар жанги” ўзининг тарихий ва бадиий қиймати билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “100 нодир қўлёзма” лойиҳасида алоҳида ўрин тутади. Марказ миллий меросни асраб-авайлаш ва жаҳон маданияти дурдоналарини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим минбарга айланмоқда.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1461226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1202329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
976427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.