Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Арслон ҳам эмас, қуш ҳам — бу мифологик махлуқ қадимда ниманинг рамзи бўлган?

🔴 Қадимги мифология ва санъат уйғунлиги


    Аҳамонийлар даврига оид, милоддан аввалги IV асрда яратилган ноёб олтин учлик артефакт тарих ва санъат муҳитини ларзага солди. Ушбу 24,5 см узунликдаги, 40 грамм оғирликдаги буюм нафақат моддий, балки маънавий ва эстетик юксакликни намоён этади.

 

    Буюмда энг диққатга сазовор жиҳат — қадимги мифологик махлуқ, Гриффон тасвири ҳисобланади. Бу тасвир буюмнинг оддий ҳунармандчилик эмас, балки мафкуравий-рамзий маъно касб этувчи санъат асари эканини кўрсатади.

 

    Аҳамонийлар давридаги ушбу услуб Марказий Осиё халқлари маданияти билан уйғунлашган бўлиб, Тиллатепа қазилмаларидан маълум бўлган бошқа артефактлар билан ҳам муштараклик касб этади.

 

    Таҳлилларга кўра, ушбу олтин учлик эҳтимол аристократия ва ҳарбий табақага мансуб бўлиб, унинг ҳар бир бурчагида ўтмиш маданияти, санъати ва тарихий ҳикояси акс этган. Ҳозирда мазкур артефакт Сэм Фогг коллекциясида сақланмоқда ва келгусида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Исломдан аввалги цивилизациялар бўлимида намойиш қилиниши мумкин.

 

    Шу каби тарихий буюмлар нафақат археологик аҳамиятга, балки миллий ўзликни англаш ва маданий меросни сақлашда ҳам беқиёс аҳамият касб этади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1407826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1150729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
927027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.