Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар кўриб чиқилди?

11.04.2025, 23:071163
Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар кўриб чиқилди?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказда Реставрация бўлими ташкил этиш бўйича “Эрмитаж” музейи вакили Игорь Малкиель тақдимоти тингланди.

“Эрмитаж” музейида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид экспонатларни Марказга олиб келиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, 9 та йўналиш бўйича бўлим раҳбарлари экспозициядаги ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан тақдимот қилдилар.

Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов йиғилишда иштирок этган кенгаш аъзолари ва халқаро ҳамкорларни Марказ қурилишида якдил ҳаракат қилишга чақирди.

"Мақсадимиз бир — мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билдирган ишончни оқлаш. Биргаликда бу масъулиятли ишларни амалга оширишимиз керак. Хабарингиз бор, бу йўлда самарали ишлар қилиняпти. Лойиҳаларга 3 мингдан ортиқ маҳаллий ва халқаро ҳамкорларни жалб қилганмиз. 9 та йўналиш бўйича  40 дан ортиқ ишчи гуруҳ тузилган. Марказнинг 5 та асосий залларини экспонатлар билдан тўлдириш бўйича баҳслар, музокаралар, қизғин мулоқотлар кетмоқда. Жараёнларга маҳаллий олимларнинг фикрларига таяниб, халқаро ҳамкорлар билан биргаликда илмий-инновацион ёндашилмоқда", — деди Фирдавс Абдухолиқов.

“1001 кашфиёт” компанияси директори Салим Аҳмад болалар учун интеллектуал майдонча яратиш бўйича махсус лойиҳа билан иштирок этди. Ушбу лойиҳа доирасида болалар алломалар билан мулоқотда бўладиган, китоб орқали марказни танишадиган имкониятлар яратилиши режалаштирилмоқда.

"Бугунги кунда 20 дан ортиқ ана шундай мега лойиҳаларда иштирок этганмиз. Фаолиятимиз давомида мусулмон давлатларда 40 дан ортиқ  лойиҳаларни амалга оширганмиз. 500 мингдан ортиқ бола бизнинг лойиҳалардан баҳраманд бўлган. Кейинги катта ишимизни Ўзбекистон билан боғлаётганимиздан мамнунмиз. Интеллектуал майдонча дорасида болалар алломаларни яқиндан кўради, мулоқот қилади, виртуал танишишга муваффақ бўлади. Болалар учун Марказни яқиндан таништириш мақсадида китоб чоп этишни ҳам режалаганмиз. Улар рангли кўринишда ва тарқатиш учун қулай шаклда бўлади. Бу ерда вилоятлардан, чекка ҳудудлардан болалар келолмаслигини инобатга олиб, болалар майдончасини вилоятлардаги болалар учун кўчма намойишларини ҳам ўтказишни кўзда тутганмиз", – деди Салим Аҳмад.

Учрашув якунида “Марказий Осиё ва Евролпа Иттифоқи” Самарқанд саммити сарҳисобит: натижалар, режалар  ва истиқбол” номида ўтган анжуманни ОАВда ёритиш бўйича грант лойиҳалари тўғрисида Марказ директори ўринбосари Ражаб Ражабов тақдимот қилди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12220
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9948
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар