Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Темурийлар даврига оид “юлдузлар башорати”


🔴 Искандар Мирзонинг сирли толеъномаси

 

🔴 Астрология, китобат ва сиёсат – Темурийлар даврида қандай уйғунлашган?



 

    Юлдузлар одамларни азалдан ўзига ром қилиб келган. Мангу хариталар, осмон ҳаракатлари ва келажакни башорат қилиш инсонларни ҳар доим қизиқтирган. Бу қизиқиш Темурийлар даврида ҳам жуда юқори бўлган.

 

    Искандар Султон Мирзо (1384–1416) — Темурийлар сулоласидан чиққан йирик давлат арбоби, Умаршайх Мирзонинг ўғли ва Амир Темурнинг набираси бўлган. У Исфаҳон, Шероз ва Яздни бошқарган, шу билан бирга илм-фанга, айниқса астрологияга катта қизиқиш билдирган.

 

    Астрология илдизлари милоддан аввалги II минг йилликда Месопотамияда пайдо бўлган. Кейин Бобилда 12 бурж тизими шаклланиб, юнон анъаналари билан уйғунлашган ҳолда шахсий башоратлар тизими яратилди. Бу илмий ғоялар Темурийлар саройларигача етиб келиб, ҳукмдорлар ҳаётида муҳим ўрин тутган.

 

    Искандар Султон Мирзога тузилган шахсий юлдузнома — бу шунчаки башорат эмас. У астрономия, астрология ва китобат санъатини уйғунлаштирган, ўзига хос ноёб асар ҳисобланади. Шарқда султон ва амирлар тақдирини юлдузлар билан боғлаш анъанаси кенг тарқалган бўлса, XIV–XV асрларда Европа қиролликларида ҳам шу одат ривожланган.

 

    Бугун эса ушбу юлдузнома Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналари” китоб-альбомидан муносиб ўрин олди. Бу асар нафақат тарихий ҳужжат, балки Темурийлар даври илм-фани ва эстетик диди гувоҳидир.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.