Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Тошларда битилган тарих: Нурота тоғларидаги ҳайратланарли расмлар

 

🔴UNESCO эътироф этган мерос: Ўзбекистондаги энг қадимий галерея ҳақида

 

    Тарихни биз кўпинча китоблар, қўлёзмалар ёки археологик топилмалардан ўрганамиз. Бироқ инсониятнинг энг қадимий хотиралари нафақат қоғозларга, балки қояларга ҳам муҳрланган. Шунинг ёрқин намунаси — қоятош расмлари, яъни петроглифлар.



 

    Ўзбекистонда ҳам бундай ёдгорликлар кўп. Айниқса, Нурота тоғ тизмасидаги Сармишсой ва Қоронғиунгурсой даралари жаҳон илм аҳлини ҳайратга солган. Бу ердаги тасвирлар орқали аждодларимизнинг кундалик ҳаёти, овчилик саҳналари, диний қарашлари ва ҳатто маънавий олами намоён бўлади.

 

    Илк кашфиётлар

 

     Қоятош расмларига қизиқиш XIX асрда бошланган. 1834 йилда рус армияси хизматчиси П.И. Демезон Қизилқум чўлидаги Букантоғда илк петроглифларни топди. Кейинчалик В.В. Бартольд, Н.И. Веселовский, Г.И. Пантусов каби шарқшунос олимлар бу йўналишда илмий изланиш олиб бордилар.

 

    XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб ўзбекистонлик археолог Х. Муҳаммедов маҳаллий аҳолидан олинган маълумотлар асосида Сармишсойни тадқиқ этишга киришди. Натижада Нурота тоғлари Марказий Осиёнинг энг йирик петроглиф марказига айланди.

 

     Очиқ осмон остидаги музей

 

     Сармишсой – ҳозирги пайтгача бу ерда 10 мингдан ортиқ тасвир топилган. Улар ов саҳналари, одамлар, ҳайвонлар, тотемлар, қурол-аслаҳалар, от аровалари ва диний рамзларни қамраб олади. Бир расмда — овчи ёй билан туяга ўқ узмоқда, бошқасида — бўри тоғ эчкиларига ҳужум қилмоқда.



 

     Нега қояга чизишган?

 

     Этнографлар турлича изоҳ беришади:

 

Айримлар бунга диний-тотем қарашлар сабабчи, деб ҳисоблайди. 

Бошқалар фикрича, бу — ёзув вазифасини бажарган, уруғ қайси ҳудудда ов қилгани қайд этилган.

 

     Илмий тадқиқотлар

 

    1960-йилларда академик Я. Ғуломов ташаббуси билан ташкил этилган гуруҳ Сармишсой петроглифларини уч даврга ажратди:

 

➖Бронза даври — ҳайвонлар ва ов саҳналари;

 

➖Илк темир даври — қуроллар, тотемлар, чорвачилик манзаралари;

 

➖Кейинги даврлар — диний рамзлар, одамлар ва маиший саҳналар.

 

     Халқаро эътироф

 

     1990 йиллардан бошлаб Ўзбекистон - Польша ва Ўзбекистон-Норвегия экспедициялари бу ерда иш олиб борди. 2010 йилда Сармишсой петроглифлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилди.

 

     Асраш муаммоси

 

     Бироқ бу ноёб мерос хавф остида: табиий омиллар (шамол, ёмғир, қор) ва инсон таъсири (граффити, оғир техника) расмларни йўқотиш хавфини кучайтирмоқда. Шу боис 2004 йилда Сармишсойга “очиқ осмон остидаги музей-қўриқхона” мақоми берилган.

 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Исломдан аввалги давр цивилизациялари бўлимида ушбу петроглифлар нусхаси алоҳида ўрин олган.

 

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

carousel image 1
carousel image 2

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1407926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1150729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
927027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.