Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

"Буюк алломалар юрти" туркум телекўрсатувлар тайёрланиши режалаштирилмоқда

14.04.2025, 10:212120
"Буюк алломалар юрти" туркум телекўрсатувлар тайёрланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк алломалар юрти (ХVI-ХХ аср боши)” медиалойиҳаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Медиалойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод қилган буюк алломалар (олимлар, уламолар, маданият ва санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар) ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилади. Мамлакатимизда бошқа юртлардан келиб яшаган ва ижод қилган илм-фан, маданият ва санъат намоёндалари ҳаёти ўрганилади ва рўйхати тузилади.

Тадқиқот натижасида “Буюк алломалар юрти” номли энциклопедия ва қисқача аннотациялар билан алломалар реестри шакллантирилади. Бундан ташқари, туркум телекўрсатувлар тайёрланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи бош ижрочилигида тайёрланиши кўзда тутилган медиалойиҳага, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Темурийлар тарихи давлат музейи, Шарқшунослик институти, WOSCU, Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби ташкилотлар ҳам ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар