Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Эрон Миллий кутубхонасида сақланаётган “Темурнома” қўлёзмасининг факсимиле нусхаси чоп этилади



 

Тошкентда “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” мавзусида  бўлиб ўтган халқаро форумда 20 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд олимлар, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиеёв ташаббуси бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ўрнатилаётган ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берди.




Ғуломризо Амирхоний, Эрон Миллий архиви ва кутубхонаси раиси:

 

– Бир ойча олдин Эрон Миллий кутубхонасида ҳам Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази хонаси очилган эди. У ерда Ўзбекистоннинг бой маданий ва цивилизация мероси намойиш этилган бўлиб, эронлик тадқиқотчилар улардан фойдаланишлари мумкин. 


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳам Эрон Миллий кутубхонасига ажратилган хона ташкил этилиши кутилмоқда.


Бу ташаббуснинг аҳамияти шундаки, Эрон ва Ўзбекистон каби қадимий давлатларни маданий ришталар ва умумий мерос боғлаб туради. Буюк алломалар – Беруний, Хоразмий, Ибн Сино асарларини бутун инсониятнинг фахридир. Шу хона ташкил этилиши икки қардош мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва умумий маданий алоқалар рамзи саналади.


Биз бу йўналишда кўп йиллардан бери ишлаяпмиз. Қадимий қўлёзмаларни сақлашнинг биринчи қадами – уларни аниқлаш. Айримлари хонадонларда ёки турли жойларда тарқоқ ҳолда сақланмоқда. Улар аниқланиб, рақамлаштирилиши, заруратда илмий-кимёвий усуллар билан тикланиши муҳим. Эрон Миллий кутубхонасида бу ишлар йиллар давомида амалга оширилиб келмоқда. Деярли барча қўлёзмалар, эски матбуот ва ҳужжатлар рақамлаштирилган. Энди бу тажрибамизни Ўзбекистон, айниқса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан бўлишишга тайёрмиз.
Кутубхоналар сиёсий масалалардан йироқ маданий марказ сифатида турли цивилизация ва халқлар ўртасида мулоқот учун қулай жой. Айниқса, ислом мамлакатларида умумий тил, дин ва муқаддас китоб ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Ҳозирги муҳим қўшма лойиҳалардан бири – Эрон Миллий кутубхонасида сақланаётган “Темурнома” қўлёзмасининг факсимиле нусхасини чоп этишдир. У жуда қимматли асар бўлиб, кўплаб миниатюра ва безакларга эга. Насиб қилса, яқин вақтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан биргаликда нашр этамиз.

carousel image 1
carousel image 2

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1407126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1149829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
926427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.