Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Сафавийлар даврига мансуб тарихий буюм ҳадя қилинди




Тошкент шаҳрида ўтказилган «Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси» форуми доирасида муҳим маданий воқеа содир бўлди. Форум тадбирлари доирасида Ислом цивилизацияси марказига Британиядан келган ноёб экспонатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. Ноёб экспонатлар орасида MOMTAZ ISLAMIC ART коллекциясидан XVIII аср бошларига оид ноёб артефакт ҳам тақдим этилди.

 

Сафавийлар даврида Эрон ҳунармандлари томонидан ишланган ушбу артефакт — ўйма пўлатдан ясалган қанд учун маросимий болта ҳисобланади. Узунлиги 31 см.га яқин бўлган буюм ўша даврда тўй ва тантаналарда ширинликлар олиб кириш, зиёфатларни безашда қўлланилган. У нафақат маиший буюм, балки ўша давр маданий анъаналари ва турмуш тарзининг муҳим белгиси сифатида катта аҳамиятга эга.



 

Артефактни шахсан тақдим этган коллекционер Ирина Момтаз Ислом цивилизацияси маркази ҳақида юксак фикр билдирди:

 

— Сизнинг музейингиз дунёда илк бор барча ашёларни яхлит ҳолда, бир бутун тарихий манзарада намоён эта олган. Экспонатлар гўё тирикдек кўринди, бу ҳолатни бошқа музейларда ҳеч қачон кўрмаганман, — деди у.

 

Мазкур ҳадя марказ коллекциясини янада бойитиб, мамлакатимизда маданий мулоқот ва маънавий ҳаётда муҳим воқеа сифатида эътироф этилди. Артефактнинг қўшилиши марказ экспозициясини янада ранг-баранг қилиб, ислом цивилизацияси билан бирга жаҳон маданий алоқаларини ҳам кенг ёритиб бериши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-27-сентябрь кунлари Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” мавзусидаги нуфузли халқаро форум бўлиб ўтди. Ушбу форумда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан зиёд мутахассис – олиму тадқиқотчилар, музей ва кутубхона раҳбарлари, маданий мерос соҳасидаги экспертлар қатнашди. 

 

Халқаро миқёсдаги ташкилотлар – IRCICA, ICESCO, TURKSOY, Бутунжаҳон Ислом Лигаси, Оксфорд университети, Россия Фанлар Академияси ва Christie’s каби етакчи илмий ва маданий институтлар вакиллари ўз маърузалари, таҳлил ва таклифлари билан иштирок этишди.


Форумда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини сақлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш борасидаги ташаббусларига халқаро жамоатчилик томонидан катта эътироф билдирилди.

 

Аҳамиятли жиҳати, Форум доирасида Марказда 10 та мавзули шўъба йиғилиши ташкил этилди. Унда Қуръон зали, исломдан аввалги давр цивилизациялари, илм-фан тараққиёти, Ренессанс даврлари, музей ва кутубхона иши, рақамлаштириш технологиялари, халқаро илмий ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1408526.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1151429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
927927.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.