Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистонда сайёҳлар учун илмий асосланган маълумотномалар тайёрланади

🔴 Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-Муфрад” асари замонавий нашрда

 

🔴 2000 дан ортиқ зиёратгоҳ ҳақиқий тарихий маълумотлар билан қайта ёритилади





Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўз олдига улкан вазифани қўйган: аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қўлёзма ва босма асарларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш. Бу жараён орқали нафақат олимлар ва тадқиқотчилар, балки кенг жамоатчилик ҳам ушбу бой маънавий хазинадан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлади.

 

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ва илмий кенгаш аъзолари, олимлар, мутахассислар иштирокида ўтказилган навбатдаги  Кенгайтирилган Илмий кенгаш йиғилишида китоб ва рисолалар нашри борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Марказ бўлим бошлиғи Шоазим Миноваров таъкидлашича, ҳозиргача дастлабки 10 та асар нашрга тайёрланган. Навбатдаги 10 та китоб концепцияси  эса тақдимот қилинди.



 

Ана шу асарлар орасида Имом Бухорийнинг машҳур “Ал-Адаб ал-Муфрад” (“Одоб жавоҳирлари”) китоби алоҳида аҳамиятга эга. Унда ота-онани ҳурмат қилиш, ватанни севиш, илмга интилиш каби абадий қадриятлар ҳадислар орқали жамланган. 

 

Шунингдек, нашрга тайёрланаётган китоблар орасида XVII–XVIII асрларда юртимизда бўлган сайёҳларнинг ёзган саёҳатномалари жамланмаси ҳам бор. Ушбу китоб ҳам нашр этилиб, тадқиқотчилар ихтиёрига топширилади.

 

Марказ шунингдек зиёратгоҳлар ҳақида ҳам илмий асосланган маълумотномалар тайёрламоқда. Чунки кўп ҳолларда сайёҳларга афсона ва миш-мишларга асосланган маълумотлар берилмоқда. Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун махсус рисолалар чоп этилиши режалаштирилган ва кенгаш бу таклифни бир овоздан маъқуллади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1436926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1178329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
954827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.