Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

“Бу марказ Ўзбекистон тарихининг жонли тимсоли” — Амин Арефния




Амин Арефния, Эрон Миллий архиви ва кутубхонаси раисининг ўринбосари:

 

Тарих, маданият ва цивилизацияни асраб-авайлашга интиладиган сиёсатчилар албатта эътирофга лойиқдирлар. Ўзбекистон Президенти бу маданий марказни, қимматли тарихий ва маданий мажмуани барпо этгани учун шубҳасиз эътирофга лойиқдир. Шахсан ўзим ҳам у кишига ва бу бебаҳо мажмуани ташкил этган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдираман.

 

Тошкент шаҳрида қад ростлаган ушбу мажмуа санъат, меъморчилик, ёзма мерос ва қимматли асарларни уйғунлашган ҳолда намойиш этадиган маскан бўлиб, бу ўлканинг тарихи, маданияти ва цивилизациясидан бир парчани ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этади.


Шахсан ўзим ушбу мажмуа ташкилотчиларига уни дид билан, замонавий санъат усулларидан фойдаланиб яратганлари учун миннатдорлик билдираман.

 

Мен дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб маданият  ва санъат марказларини кўрганман. Шунга қарамай, Ўзбекистондаги Ислом цивилизациялар марказининг мутахассислари ўз санъати ва диди билан ушбу мажмуани нафис меъморчилик, санъат элементлари, ёзма мерос, тарихий асарларни уйғунлаштирган ҳолда яратгани эътирофга лойиқдир. Биз ушбу мажмуани кезарканмиз, бу ўлка қадимий тарихининг турли даврлари билан танишдик.  Бу марказ келажакда Марказий Осиёдаги энг нуфузли маданий марказлардан бирига айланади.  У хорижий сайёҳлар учун катта жозибага эга бўлиши билан бирга Марказий Осиё тарихи, маданияти ва цивилизациясини ўрганиш учун илмий тадқиқотчилар, олимлар, ёзувчилар ва санъат аҳли мурожаат қиладиган илмий қароргоҳ сифатида ҳам хизмат қилади.

 

Шунингдек, бу ерда Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби машҳур сиймолар ҳамда кўплаб бошқа илм-фан ва маданият намояндалари ҳақида маълумотлар берилган бўлиб, улар алоҳида қадрлашга арзийди.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1406226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.