Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Маънавий меросга ҳисса: Маҳалла фонди марказга тарихий асарлар топширди

 

    1872 йилги тилла ҳошияли Қуръон ва 1920 йилги достон Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейида намойиш этилади


     Тошкент шаҳрида ўтказилган «Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси» халқаро форуми доирасида Ўзбекистоннинг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тарихий аҳамиятга эга қўлёзмаларни Ислом цивилизацияси марказига топширди.

 

     Маросимда Фонд Республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усмонов иштирокчиларга мурожаат қилиб, шундай деди:

 

     “Бу марказ давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барпо этилди. Биз эса ушбу улуғвор ишга кичик бўлса-да,, ҳисса қўшиш ниятида тарихий қўлёзмаларни тақдим этмоқдамиз. Улар халқимиз, ёшларимиз ҳамда меҳмонлар учун маънавий озуқа ва маърифат манбаи бўлишига ишонамиз.”

 

     Марказ коллекцияси икки қимматбаҳо асар билан бойиди:

Қуръони Карим — ҳижрий 1289 / 1872 йилда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида машҳур хаттот Мир Муҳаммад Нурий (Умар Рушадийнинг шогирди) томонидан кўчирилган нусха. Тилла ҳошиялар билан безатилган ушбу қўлёзма 200 × 130 мм ҳажмга эга.

 

     “Ҳазрати Шоҳмардон ва Саййид Баттол Ғозий достони” — ҳижрий 1340 / 1920 йилда ёзилган адабий асар. Ўлчами 220 × 150 мм бўлиб, тарихий-адабий мероснинг ноёб намунаси сифатида экспозициядан жой олди.

 

     Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-27 сентябр кунлари бўлиб ўтган халқаро экспертлар форумида дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакати ва 100 дан зиёд мутахассис иштирок этди. IRCICA, ICESCO, TURKSOY, Бутунжаҳон Ислом олами робитаси, Оксфорд университети, Россия Фанлар академияси, Christie’s каби нуфузли ташкилотлар вакиллари маърузалари билан қатнашди.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1363226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1104829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
885227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.