Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистондаги мегалойиҳа кутубхонаси учун замонавий концепция шакллантирилмоқда

Ўзбекистондаги мегалойиҳа кутубхонаси учун замонавий концепция шакллантирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этиладиган кутубхона нафақат китоблар тўплами, балки интеллектуал муҳит, электрон тизимлар ва замонавий қулайликларни ўзида мужассам этган илмий маскан бўлиши кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан кутубхона дизайни ва интерьерига бағишланган муҳокама ўтказилди.

Муҳокамада Марказ директорининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва соҳанинг етакчи мутахассислари иштирок этишди. Кутубхонада китобхонлар учун смарт гардероблар, компютерлаштирилган электрон тизим ва қулай ишчи ўринлар яратилиши режалаштирилган.

Техник жиҳозлаш, моддий база, интерьери ва хизмат сифатини таъминлаш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, қурилиш ишларида кутубхона соҳаси мутахассислари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Ҳозирда кутубхона бўлимида 26 та илмий-инновацион лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Янги бинода бир вақтнинг ўзида 226 нафар китобхонга хизмат кўрсата оладиган, 125 мингга яқин китоб фондига эга электрон кутубхона тизими яратилиши кўзда тутилган.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1461726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1202829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
976827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.