Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Амир Темурнинг тарихий сиймоси голограмма кўринишида марказ экспозициясидан ўрин олади

14.04.2025, 21:061228
Амир Темурнинг тарихий сиймоси голограмма кўринишида марказ экспозициясидан ўрин олади

Темурийлар тарихи давлат музейида тарих, адабиёт, санъат, архитектура каби йўналишлар бўйича фаолият юритаётган мутахассислар, олимлар ва лойиҳа раҳбарлари иштирокида навбатдаги муҳим йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилиш Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида яратилаётган Иккинчи Ренессанс экспозицияси лойиҳасини янада мукаммаллаштириш, уни замонавий ёндашувлар асосида бойитиш, мазмунини чуқурлаштиришга қаратилди.


Лойиҳа раҳбари Хуршид Файзиев бошчилигида ўтган мажлисда:

  • экспозициянинг асосий концепцияси;
  • тарихий образларнинг тақдимоти;
  • хорижий дизайнерлар билан ҳамкорликдаги ечимлар;
  • илмий ёндашувлар ва архитектура уйғунлиги каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Иккинчи Ренессанс экспозициясида қуйидагилар намоён бўлади:

  • Амир Темурнинг тарихий сиймоси ва портрети;
  • Темурий шаҳзодалар – Шоҳрух, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси;
  • Қуръони карим нусхалари, ҳадис илми, фиқҳий ва адабий манбалар;
  • мадраса ва масжидлар архитектураси, миниатюра санъати ва ёзма манбалар;
  • ўша давр олимлари, адиблари, муаррих ва муҳаддислар фаолияти.


Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари номзоди Буробия Ражабова ушбу лойиҳа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Темурийлар сулоласи вакиллари орасида Амир Темур сиймосига илк бор чуқур эътибор қаратган, у ҳақидаги тарихий маълумотларни эътироф ва фахр билан ёзиб қолдирган шахс бу — Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

Бобур "Бобурнома" асарида Амир Темур ҳақида 31 та алоҳида маълумотни келтирган. Ҳар бир жумла орқасида фахр, шавқ ва маънавий боғлиқлик акс этиб туради. Шу боис, мен уни бемалол Амир Темурнинг илк тадқиқотчиси деб атайман.

Бироқ қизиқ жиҳат шундаки, Бобур бу 31 маълумотда Амир Темурнинг қиёфаси ёки портрети ҳақида бирор тасвир бермаган. Ҳолбуки, у ўз асарида отаси Умар Шайх, султон Ҳусайн Бойқаро каби бошқа темурий амирлар ҳақида бундай тасвирларга ўрин берган.

Бу тафсилотни ўрганар эканман, академик Иброҳим Мўминович таҳрири остида яратилган Самарқанд тарихи асарига дуч келдим. Ана ўша асарда Амир Темурга бағишланган тарихий манбалар чуқур шарҳланиб, улар асосида Темурнинг сиймоси ва портрети сўз орқали чизилганини кўрдим.

Шунингдек, турли миниатюра асарларида ҳам Амир Темурнинг муҳташам сиймоси қайта-қайта ифода этилган. Ҳар бир тасвирда жасорат, салтанат ва буюклик мужассам.

Бугун эса биз қувонч билан гувоҳ бўляпмизки, Ислом цивилизацияси марказида яратилаётган Иккинчи Ренессанс экспозициясида айнан шу тарихий манбалар асосида Амир Темурнинг биринчи тарихий қиёфаси акс эттирилмоқда. Бу сиймонинг ортидан темурий шаҳзодалар — Шоҳрух, Ҳусайн Байқаро, Бобур каби буюк зотларнинг ҳаёти, ижоди, уларга замондош олимлар, адиблар, муаррих ва муҳаддисларнинг мероси навбат билан тақдим этилади.

Бу нафақат тарихий ҳақиқат, балки бугунги авлодга улуғ аждодларимизни замонавий кўринишда акс эттириш йўлидаги муҳим қадамдир."

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар