Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

30.10.2025, 15:503422
Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб мамлакатимизда бўлиб турибди. 

 
Олий мартабали меҳмон мамлакатимизнинг ноёб дурдонаси, ўтмиш ва келажакни бир нуқтада бирлаштира олган мажмуа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. 

 
Президент Александр Стуббга марказ раҳбарияти ва олимлар ҳамроҳлик қилиб, жаҳон илм-фани ва ислом оламида улкан аҳамият касб этгувчи мазкур мажмуанинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот беришди. 



 
Дарҳақиқат, марказ экспозицияларида намойиш этилаётган 1000 га яқин лойиҳаларнинг 400 дан зиёди хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётгани, бу эса дунё олимларини илмий тадқиқотлар сари чорлаётгани ва бирлаштираётгани Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини бугун янада юксалтирди.  

 
Финляндия Президенти мазкур даргоҳда музей, кўргазма заллари билан алоҳида қизиқиб, Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳонда қай даражада бебаҳо эканлигини эътироф этди. 
 
Ташриф асносида Президент Александр Стубб Ўзбекистонда қадриятларни авайлаш ва аждодларга эҳтиром кўрсатиш йўлида барпо этилган ушбу илмлар маскани – Ислом цивилизацияси маркази келгуси авлодлар камолотига чин маънода хизмат қилиши борасида тушунчаларга эга бўлди. 



 

Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб:

“Ростини айтсам, бу ерда мен беқиёс таассуротлар гирдобига тушиб қолдим. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал, ҳар бир детал чуқур ўйланган. Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш — бу юксак санъат ва буюк маҳорат талаб этади.


Бу Марказ нафақат ўтган асрлар меросини қайта жонлантирган, балки келажак авлод учун ҳам илҳом манбаига айланган. Айниқса, интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига жалб этади. Улар бу ерда тарихни ўқимайди — уни ҳис қилади.


Марказда яратилган муҳитда зерикишнинг ўзи мумкин эмас. Ҳар бир саҳна, ҳар бир ёритилган тафсилот ўзига хос. Мен бу ердан улкан миннатдорлик ва ҳайрат билан чиқяпман.”





 

Миллий анъаналарни намойиш этувчи безаклар, маҳобатли пештоқлар ва гумбаз салобати бу ерга келадиган ҳар қандай хорижликларнинг Турон замини ва унинг уч минг йиллик тарихидан бохабар этиш билан бирга, Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида ҳам таасcуротларни уйғотиши табиий.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар