Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

600 йил аввал Амир Темур давлатининг ижтимоий сиёсатидан воқиф этадиган вақф


🔴Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида XIV асрнинг ижтимоий тизим сирлари очилади!


 

Шарқ тарихида баъзи ҳужжатлар борки, улар нафақат давлат ёки қурилиш ишларига, балки бутун бир маънавий тизим ва маданий фалсафага асос солганлиги билан аҳамиятлидир. Ана шундай нодир ёдгорликлардан бири — Амир Темур номи билан боғлиқ вақф ҳужжати ҳисобланади.
 

Ҳужжат ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалари фондида сақланиб келган ва бу ноёб манба Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Иккинчи Ренессанс” бўлимида намойиш этилиши кутиляпти. У ХIV–ХV асрларга оид бўлиб, форс тилида сулс хатида қора сиёҳ билан Самарқанд қоғозига ёзилган. Бу ҳужжат нафақат ҳуқуқий, балки маънавий ва маданий қадриятлар уйғунлигини ифодалайди.
 

Маънавий ҳужжатнинг тарихий моҳияти
 

Вақф ҳужжати Амир Темурнинг Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига бўлган юксак эҳтироми ва жамият тараққиётидаги маънавий ёндашувини ёритади. Унда зиёратгоҳга қарашли ерлар, ариқлар, булоқлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби аниқ кўрсатилган.

 

“Темурийлар даврида вақф тизими нафақат диний, балки ижтимоий бошқарувнинг асосий механизмларидан бири бўлган. Мадрасалар, хонақоҳлар, кутубхоналар ана шу вақф маблағлари ҳисобига фаолият юритган”, дейди тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраҳимов.

 

Тадқиқотларда келтирилишича, вақф ҳужжатларида сув таъминоти, ариқларни тозалаш, зиёратчилар учун қулайликлар яратиш, йўлларни обод қилиш каби вазифалар ёзма равишда мустаҳкамланган. Бу — давлат бошқаруви ва маънавий ҳаётнинг бир бутун тизим сифатида ишлаганининг яққол исботидир.

 

Бунёдкорлик ғояси – Темур руҳининг асоси

 

Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида қайд этилишича, Амир Темур 1397 йилда Ясси шаҳрида Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қурилишини бошлаган:

 

“Бир гумбаз қурсинлар — у кенг ва баланд бўлсин, деворлари сирли ғишт ва металл безаклар билан зийнатлансин, гумбаз устига нақшлар битилсин”, дея кўрсатма берган.

 

Бу сатрлар буюк саркарданинг нафақат қурилиш, балки маънавий ва эстетик тафаккур соҳасидаги етук даражасини намоён қилади. Амир Темурнинг эътирофича, иморат фақат тошдан эмас — эътиқод, илм ва маънавий қадриятдан қурилади.

 

Мероснинг абадий сабоғи

 

Амир Темур вақф ҳужжати — фақат тарихий ёдгорлик эмас. У давлат барқарорлиги, маърифат ва халқ хизмати ғоясининг ёзма манифестидир.

 

Бу ҳужжат Ислом цивилизацияси маркази музейида нафақат экспонат сифатида, балки инсоннинг эътиқоди ва бунёдкорлик руҳини улуғловчи муқаддас рамз сифатида намоён бўлмоқда.

 

 

Лайло Абдукаххарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин


 

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1405826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.