Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Илм - маърифат интеграцияси

   

      
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Шавкат Аюпов  муаллифлигида жаҳоннинг нуфузли Newsweek “Pangea Globe” нашрида чоп этилган мақоласи биз учун қувончли воқеа бўлди. Ушбу мақолада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши жараёнида Ўзбекистон Фанлар академиясининг роли ва илмий ҳамкорликдаги фаолияти ҳар томонлама таҳлил этилган. Муаллиф Марказнинг ташкил этилиши мамлакатнинг маънавий, илмий ва маданий ҳаётида янги босқични бошлаб бергани, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлайди. 


Бундай нуфузли нашрда чоп этилган мақолада Марказ фаолиятидаги асосий вазифалари — илмий-тадқиқот йўналишлари, фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, экспозиция ва музей концепцияларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича ёритилган. Шу билан бирга, Академиянинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги, халқаро форум ва конференциялардаги фаол иштироки Марказнинг илмий салоҳияти ва нуфузини оширишда муҳим омил сифатида баҳоланади.      


Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2025 йил 29 январдаги топшириғига мувофиқ, Фанлар академиясига Ислом цивилизацияси марказига илмий-услубий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган эди. Мазкур топшириқ ижроси доирасида Фанлар академияси ва унинг таркибий бўлинмалари Марказ билан яқин илмий ҳамкорликни йўлга қўйдилар. 


Фанлар академияси Президенти Шавкат Аюпов ва вице-президенти Бахром Абдухалимов бошчилигида академиклар, олимлар ва илмий муассасаларнинг фаол иштироки натижасида Марказнинг музей экспозициялари ва контентлари юқори илмий савияда тайёрланди. Ҳамкорлик доирасида марказ фаолияти мазмунини бойитиш ва унинг илмий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 800 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. 


Шунингдек, Марказнинг Кенгайтирилган илмий кенгаши фаолияти доирасида Фанлар академияси ва турли илмий муассасалар олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар режаси ва йўналишлари шакллантирилди, инновацион ва илмий дастурлар мувофиқлаштирилди хамда амалиётга татбиқ этилди. Ушбу лойиҳалар Ислом цивилизациясининг илмий, маънавий, маданий ва тарихий меросини ўрганиш, унинг жаҳон фан ва маданияти тараққиётидаги ўрнини ёритиш, шунингдек, замонавий илмий таҳлиллар асосида миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилди.  
Фанлар академияси ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги бу самарали ҳамкорлик келгусида ҳам изчил ривожланиб, янги илмий натижалар ва амалий ютуқларни бериши шубҳасиз.

 

Шу ўринда муҳтарам президентимизнинг илм-фан тараққиётига, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғун ривожланишига, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кўрсатиб келаётган доимий эътибор ва ғамхўрлигини алоҳида эътироф этамиз. Бу юксак эътибор Марказ фаолиятида янги марралар учун илҳом ва масъулият бағишлайди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1408726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1151729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
928127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.