Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тожикистон маданият вазири Марказий Осиё маърифат тарихига эътибор қаратди

15.11.2025, 13:302312



 

Жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб пойтахтимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган, Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг 350 га яқин олиму зиёлилари, маърифатпарварларини бирлаштирган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак" халқаро конгрессида  Тожикистон Республикаси маданият вазири Матлубахон Амонзода Сатториён маданият ва маърифат миллий ўзликнинг ядроси ва тинчлик гарови, дея эътироф этди.

Матлубахон Амонзода Сатториён, Тожикистон Республикаси маданият вазири:

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви арафасида ўтказилётган бу халқаро конгрессда беқиёс ташкилий ишлар ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Халқларимизни нафақат умумий география, балки минг йиллик маданий алоқалар, дўстона муносабатлар ва бунёдкор ҳамкорликлар боғлаб келади. Марказий Осиё халқларининг маънавий мероси оддийгина қадимий ёдгорликлар, қўлёзмалар ёки санъат асарлари мажмуаси эмас. Бу – тарихнинг тирик нафаси, бизнинг ўзлигимиз асоси ва аждодларимизга замон синовларидан ўтишга куч берган маънавий қудратдир. Марказий Осиё қадимги цивилизацияларнинг муҳим маркази сифатида Буюк Ипак йўли орқали нафақат савдо, балки Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий кўприк вазифасини бажарган. Бу ерда инсонпарварлик, илм-фан, бағрикенглик ва ўзаро таъсирнинг буюк ғоялари шаклланган.

Марказий Осиё тарихи – бу маърифат тарихи. Мамлакатингиз бир вақтлар университетлар, мадрасалар, кутубхоналар маркази бўлган, илмий мактаблар ва илмий қарашлар шу ерда шаклланган. Абдураҳмон Рудакий, Абу Абдуллоҳ Беруний, Абу Али ибн Сино, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Абай Қунанбой, Махтумқули, Тоғай Молдо, Аҳмад Дониш каби алломалар номи бутун бир маънавий-маърифий даврни ифодалайди. Бу буюк зотлар нафақат халқларимизнинг, балки бутун жаҳон цивилизациясининг фахридир. Маданият ва маърифат миллий ўзликнинг ядроси ва тинчлик гаровидир. Глобаллашув шароитида давлатлар ўртасидаги чегаралар тобора очилиб бораётган бир пайтда, айнан маданият ва маънавий мустақилликни сақлашга ёрдам беради, ёш авлодга ўз тарихидан фахрланиш туйғусини етказади. Бу марказ эса — маданият ва илм барқарор келажакнинг асоси бўладиган маскан бўлиши керак. Бугунги кунда давлатларимиз фаолиятининг энг устувор йўналишларидан бири минтақа мамлакатлари ва маданият соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Маданиятнинг яқинлиги ва умумий анъаналаримиз бизга ноёб имкониятлар яратади – санъат, кино, музей иши ва номоддий маданий меросни асраш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради. Бугунги конгресс ҳам ана шу мақсадларнинг амалий ифодасидир, дейиш мумкин.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12246
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9969
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8004
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар