Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Гулбаҳор Енгибаева, Лебап вилояти Тарих ва ўлкани ўрганиш музейи директори (Туркманистон)

17.11.2025, 11:241507






Гулбаҳор Енгибаева, Лебап вилояти Тарих ва ўлкани ўрганиш музейи директори (Туркманистон) 

Муҳтарам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида яратилган  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – бу буюк лойиҳа. “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос ва умумий келажак” халқаро конгрессида қатнашиб, бу бино билан яқиндан танишдик. Объект жуда қизиқарли. Қадимий ансамблни эслатадиган меъморий ёндашуви диққатимизни тортди.


Ичкарига кирганимизда эса музей, ундаги экспозициялар билан танишиб, ҳис қилган туйғуларни сўз билан ифода этиш қийин. Музей жуда бой, илмий-маърифий жиҳатдан юксак даражада ташкил этилган.


Кўриниб турибдики, бу ерда кўплаб олимлар, академиклар, музей ходимлари, рассомлар, дизайнерлар улкан меҳнат қилган. 


Биз Ўзбекистон тарихининг ҳар бир бўлимини, ҳар бир даврини ўргандик. Бу — бутун бир давр, бутун бир тарихий жараён.

Музейлар ҳақида гапирганда, шунга амин бўламизки, музейлар миллий қадриятларнинг ўчоғи ва сақловчисидир. Шу билан бирга, улар келажакка боғловчи нурли кўприк ҳамдир. Бугун биз буни амалда кўрдик.


Ажойиб жиҳати – у замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Музейда жуда кўп интерактив технологиялар, видеороликлар мавжуд. Бу эса келажак авлодга тарбия бериб, уларда тарихга қизиқиш ва муҳаббат уйғотади.

Бугунги Конгресс айнан шу марказда ўтаётгани учун Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжондан келган барча делегатлар иштирок этмоқда. Ҳар биримиз айтамиз: бизнинг тарихимиз бир, маданиятимиз бир, ҳатто тилларимиз ҳам ўхшаш. Шунингдек, биз келажагимиз эркин, тинч, бирдам ва эзгу бўлишини тилаймиз.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12246
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9969
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8004
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар