Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистон Президентининг табриги озарбайжонлик музей ходимини тўлқинлантирди

17.11.2025, 18:321429






Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конгрессда иштирок этган Озарбайжоннинг «Ичери-Шехер» музей маркази директори Азада Гусейнова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифини юқори баҳолади. Унинг фикрига кўра, анъанавий санъат ва замонавий рақамли ечимлар уйғунлиги нафақат маданий меросни бойитади, балки Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигидаги келажак авлод учун ҳам илҳом манбаи бўлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва конгрессдаги табриги бу марказнинг аҳамиятини янада оширди.

Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзи барчамиз учун жуда ёқимли бўлди. Ушбу табрик Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари вакилларини бирлаштирган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос — умумий келажак” халқаро конгресси иштирокчиларига йўлланган бўлиб, давлат раҳбариятининг конгрессга бўлган эътибори ва қўллаб-қувватловини яққол намоён этди.

Шу билан бирга, мен Президентнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этишдаги шахсий иштирокига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқчиман. Музей ходими сифатида ушбу марказдаги экспозиция мени чуқур ҳайратда қолдирди. Анъанавий ва замонавий рақамли ечимлар уйғунлиги, санъатнинг ноанъанавий ёндашувлари алоҳида таассурот қолдирди.

Экскурсия давомида ҳурматли академик, санъашунос олима Камола Акилова Президентнинг “Бу ерда яратилаётган барча нарсалар асрлар давомида сақланиши керак, энг аввало ёшлар учун хизмат қилиши лозим” деган кўрсатмаларини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президентига юксак ҳурмат ва чуқур миннатдорлик билдираман.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12245
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8003
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар