Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Марказий Осиё ва Озарбайжон рассомлари бир саҳнада: маданий дипломатиянинг энг гўзал намуналари тақдим этилди

17.11.2025, 20:321525
Марказий Осиё ва Озарбайжон рассомлари бир саҳнада: маданий дипломатиянинг энг гўзал намуналари тақдим этилди

Марказий Осиё ва Озарбайжондан келган рассомлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўз ижодий асарларини тақдим этди. Ҳар бир асар тарихий мерос ва миллий руҳни акс эттириб, иштирокчиларга уникал таассурот бағишлади.


“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси доирасида “Марказий Осиё: буюк ўтмиш – буюк келажак” мавзусидаги халқаро бадиий кўргазма Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтди.



 

Кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжондан келган рассомлар уюшмалари аъзолари, ёш олимлар, санъатшунослар, ижодкорлар иштирок этди. Улар замонавий санъат жараёнлари, минтақавий ижодий ҳамкорлик ва халқаро қўшма ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё санъат мактаблари турфа услублари, бадиий қарашлар ва миллий ранглар уйғунлигини намоён қилган кўргазмани катта қизиқиш билан кузатдилар. Асосий ғоя – минтақавий санъат ва маданий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, умумий тарихий меросни асраб-авайлаш ва замонавий маданиятда унинг заминини мустаҳкамлашдан иборат.



 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев таъкидлаганидек, бу кўргазма нафақат Ўзбекистон, балки меҳмон давлатлар учун ҳам катта маънавий озуқа бўлди. Ҳар бир давлатдан келган рассомлар энг сара асарларини тақдим этди ва уларнинг ижодий мактаблари намоён бўлди. Меҳмон рассомлар эсдалик медаллари билан тақдирланди, бу эса минтақавий маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамдир.





 

 Агали Иброҳимов, Озарбайжон рассомлар уюшмаси раиси ўринбосари:

Бу кўргазма халқларни бирлаштиради, чунки санъат ва тарих орқали турли халқларни тушуниш мумкин. Ҳар бир ижодкор ўз ҳақиқати ва миллий руҳини намоён этади, – деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз: Тадбир “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти (WOSCU), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Марказий Осиё Халқаро институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14851
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12245
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8003
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар